Банк ва кредит ташкилотлари кредит амнистияси учун компенсацияни 2021-йили олади — Молия вазирлиги

362

Молия вазирлигининг матбуот хизмати Садир Жапаров қирғиз халқига ваъда берган «кредит амнистияси» бўйича банклар ва бошқа кредит ташкилотлари билан олиб борилган музокаралар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 100 минг сомгача кредит олган фуқаролар 2020 йилнинг декабрь 2021 йилнинг январь, февраль ойлари учун фоизлар тўламайди.

«Миллий банкнинг маълумотига кўра  673 минг кредит устама фоизидан бўшатилиши керак, бу мақсадга 1,2 млрд сомга яқин маблағ керак бўлади», — деб билдиришди молия вазирлигининг матбуот хизматидан.

Фоизни кечганлиги учун 248 кредит ташкилотига компенсация тўланади — бу тижорий банклар, микрокредит компаниялари ҳамда кредит союзлари. Маълум бўлганидек, бу мақсадни ишга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади, декабрь ойининг ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган фоизлар устама учун компенсация кредит ташкилотларига январда, январь учун — февралда, февраль учун — мартда тўланади.

Жапаровнинг «кредит амнистияси»

Кредитнинг устама фоизини бекор қилишни Садир Жапаров кўпчиликка 9-ноябрдаги Норин вилоятига бўлган иш сафарида ваъда қилган. Ўша вақтда Жапаров бош вазир ва президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турган. У аҳоли кредитларининг устама фоизини мамлакат тўлаб беради ҳамда бунинг учун бюджетдан 1,2 млрд сом бўлинади деб билдирган.

Кейин 12-ноябрдаги матбуот анжуманида Жапаров молия ташкилотларининг чиқими мамлакат ҳисобидан компенсацияланмайди деб ишонтирган.

«Манба топилди. Биз улар ҳақида кейинроқ, ҳисобот бериб чиққанда айтиб берамиз [...] Яна бир марта айтаман, пул бюджетдан ажратилгани йўқ», — деб билдирган ўша вақтда президентнинг вазифасини бажариб турган Жапаров.

Жапаров ўз ваколатларини ўтказиб бергунга қадар 100 минг сомгача кредит олганларни фоиз тўлашдан уч ойга бўшатиш ҳақида қарорга қўл қўйган. Молиявий ташкилотларга компенсация тўлаб берувчи манба айтилмаган. Аммо 4-декабрда Молия вазирлиги бу мақсадга маблағ давлат бюджетидан бўлинишини «Клооп»га тасдиқлаган.