Коронавируснинг янги 322 ҳолати қайд этилиб, 494 киши касалликдан тузалди

316

Республика штаби 9-декабрда Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор Бишкек ва Ўш вилоятида вафот этганини хабар қилди.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 1303 нафар киши вафот этди.

Шунингдек охирги суткада коронавируснинг янги 322 ҳолати аниқланди:

  • Бишкек - 83;
  • Ўш - 6;
  • Чуй вилояти - 104;
  • Ўш вилояти - 25;
  • Талас вилояти - 7;
  • Иссиқкўл вилояти - 41;
  • Жалолобод вилояти - 26;
  • Боткен вилояти - 18;
  • Норин вилояти - 12.

Шу билан Қирғизистонда  COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 76 012га етди.

Охирги суткада 494 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди.  .

Бугунги кунда касалликдан 2 370 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 94 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 3 128 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.

Ўтган кеча-кундуз давомида тиббиёт ходимлари орасида  юқтиришнинг 10 ҳолати аниқланди:

  • Бишкек - 2 (қизил зонада 1 та);
  • Ўш вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 2;
  • Жалолобод вилояти - 2;
  • Боткен вилояти - 1.

Ўтган кун давомида бир нафар шифокор тузалиб, шифохоналардан чиқди.

Жами бўлиб пандемия даврида республикада шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3,996 ҳолати аниқланди. Уларнинг 3702 нафари тузалган.