Соғлиқни сақлаш вазирлиги Байтик қишлоғидаги мактаб интернатида ўқувчилар оммавий заҳарланганини хабар қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Байтик қишлоғидаги «Кут Билим» мактабининг 23 ўқувчиси касалхонага ётқизилганини билдирди. Муассанинг маълумоти бўйича, мактаб ўқувчиларида озиқ-овқатдан заҳарланиш белгилари бўлган.

«Ўқувчиларнинг барига ошқозонларини ювиб, инфузион, детоксикация терапияси ёрдами кўрсатилди. Болаларнинг аҳволи нисбатан қаноатланали деб баҳоланмоқда», — деб билдиришди вазирликдан.

Хавфсиз овқатланишни назорат қилиш ҳамда юқумли касалликларнинг олдини олиш бўлимининг етакчиси Азамат Имакеев ўқувчиларнинг заҳарланиши бўйича эпидемиологик тергов бошланганини билдирди.

«Нима сабабдан заҳарланишганининг  тафсилотлари текширилади, аниқроғи озиқ-овқатнинг қолдиқларидан намуна олинади. Натижаси бўйича маълумот берилади», — деди Имакеев.

Мактабнинг вакиллари ҳозирча ўқувчилар оммавий турда заҳарланди деб айтишга эрта эканини билдиришди. Уларнинг айтишича, мутахассисларнинг хулосасини кутиш керак. Бунга қарамай, бу диарея бўлиши мумкин деб таҳмин қилишмоқда.

«Тунда 20 нафар ўқувчини касалхонага етказдик. Эрта билан ярмини қайта чиқаришди. Касалхонада қолганларининг ёнида бизнинг ходимлар бўлмоқда», — деб хабар қилинди мактабдан.