Ҳукумат чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ одамларнинг аэропорт орқали ўлкага киришини қайта тиклади. Бу ҳақда 4-октябрда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди. Аввал Қирғизистонга ўлканинг ОЎЮларида билим олаётган, даволанишга келган ва яқин қариндошларининг дафн маросимларига келаётган чет эллик фуқароларнигина киришига рухсат бор эди.
Муассасанинг маълумотига кўра, энди Қирғизистонда доимий авиаресйлар ишлай бошлади.
Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ одамлар ўлкага кириш учун охирги уч сутка ичида текширилган ПЦР-тесттининг натижасини кўрсатиши керак. Шунингдек самолётнинг салонидаги йўловчиларнинг барини тана ҳарорати текширилади.
«ПЦР-тестнинг муддати (72 соат) парвознинг узоқлиги ёки авиарейснинг ушлаб қолинишига боғлиқ объектив сабаблар боис ўтиб кетган бўлса, чет эллик фуқаролар ёки фуқаролиги йўқ одамлар тушган ҳудуддан ПЦР-тест топширишга мажбур», — деб ТИВ таъкидлади.
Шунингдек, ҳукумат 2021-йилнинг 10-январида ўтувчи навбатдан ташқари президентлик сайловига кузатувчи қатори келаётган чет эллик фуқароларга ўлкага киришга рухсат берган.
Қирғизистоннинг ҳукумати 2020-йилнинг март ойида, мамлакатда COVID-19 юқтирган дастлабки ҳолатлар қайд этилгандан бошлаб чет эллик фуқароларнинг кириши таъқиқланган. Коронавирус касали сабаб дунёнинг аксарият давлатлари чегараларини ёпган. Аммо касал юқтирган ҳолатлар камайганда аста-секин чегаралар очила бошлаган.
7-декабрга келиб Қирғизистонда COVID-19 юқтиришнинг 75 395 ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 67 400 нафар киши тузалиб, касалхонадан чиқарилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавиурсдан 1 297 киши вафот этганини билдирди.