Финпол: Сарпашев мамлакатга 500 гектар ерни қайтариб берди

306

Экс-вице-премьер-министр Тайирбек Сарпашев ноқонуний бойиш бўйича ишнинг асносида мамлакатга 500 гектар яйлов ҳамда қурғоқ ерни қайтариб берди. Бу ҳақда Молия полицияси билдирди.

Сурат: Финполнинг матбуот хизмати

Сарпашев қайтарган ер Жалолобод вилоятининг Токтогул туманидаги Торкен қишлоқ ҳукуматининг балансига ўтказилди. Ернинг ҳужжатлари бунга қадар экс-вице-премьернинг қариндошларига расмийлаштирилган эди.

«Сарпашев ноқонуний тўплааган мулкини ўз истаги билан қайтариб бериш шартномасининг биринчи босқичини бажармоқда. Финпол идоралари қайтарилган ер участкаларини Торкен қишлоқ ҳукуматининг кам таъминланган, муҳтож аҳолисига бўлиб берилишини назоратга олади», — деб билдирилди муассасадан.

Финполдан қўшимча қилинишича, Сарпашевнинг қолган мулки бўйича судгача тергов давом этмоқда. Тергов амалларини ундан кейин давом эттириш учун 9-декбарга қайтадан сўроққа чақирилган.

Сарпашевнинг жиноий ишлари

Сарпашев финпол суриштираётган яна бир ишнинг фигуранти — у қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга алоқадор одамларнинг мулкларини қамоқдан ноқонуний чиқаришга ёрдамлашган коррупция схемаси бўйича иш. Мазкур иш асносида 11-ноябрда Сарпашевнинг уйи тинтувга олинган.

Бу иш бўйича 2017-йили Сарпашевга айб қўйилган. Шундан кейин Бош прокуратруата ҳукуматга Сарпашаевнинг хизматдан олиш бўйича таклиф берган. Ўшанда у ДРХни бошқариб турган.

Бироқ Сарпашев ўзи унинг исмини  «кимнингдир ифлос схемаларида» қўлланишаётганини айтган. Бош прокуратура Сарпашевга қарши «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича яна бир жиноят ишини 2017-йилнинг мартида қўзғаган.

Собиқ амалдор 2013-йили вице-премьер-министр бўлиб турган вақтдан тендерни боқша компания ютиб олганига қарамай туғилганлиги бўйича гувоҳноманинг 40 минг бланкини «Учкун» босмахонасидан сотиб олиш бўйича «ноқонуний» буйруқ берган деб айбланган.

Аммо, Сарпашевнинг айтишича, МХДҚ 2017-йилнинг 12-июнида жиноят таркиби йўқ бўлгани сабаб ишни кўриб чиқишни тўхтатган. 2018 йили эса Сарпашев унга қарши қўзғалган жиноят ишларининг бари тўхтатилганини билдирган.