Райим-миллион ва Колбаевнинг қўлга олиниши мафия ҳақидаги кинога ўхшаб кетди — АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси

414

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу журналистларга «Интилиш» («Стремление») мукофотини топшириш тадбирига қатнашиб, мамлакат бўйича жорий йилнинг муҳим янгиликларини таъкидлаб ўтди.  

Жаноб Луга кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик Совет Иттифоқи давридан бери давом этмоқда, аммо «Клооп», «Азаттык» OCCRP ҳамда Factcheck нашрларининг журналистлари ёрдами билан уюшган жиноий гуруҳ соядан чиқди.

«Бу жиноий оиланинг очкўзлигидан, қудрати ва дахлсизлигидан қирғиз жамияти нафратланди. Улар бу жиноятчилар қирғиз жамиятидаги коррупцияни қандай қилиб кучайтирганини кўришди. Аввалги МХДҚ ва парламент комиссияси текширув ўтказганига қарамай, ҳеч нарса топа олмаган», — деди АҚШ элчиси.

Элчи ўтган йили журналистларга бир неча ҳужум ҳолатлари юз берганини қўшимча қилди. Шунингдек, Райимбек Матраимов ОАВнинг устидан арзланиб, уларнинг мулкига арест қўйдириб, таҳририятдан ўнлаган миллион сом ундириб олишга ҳаракат қилган.

«Кейин “Мекеним Қирғизистон” 4-октябрда овозларнинг 24 фоизига эга бўлиб ва парламентда деярлик 40% ўринларни қўлга киритди . 5-октябрда эса халқ норози бўлиб, бундай бўлмайди — овоз сотиб олинса, №2 шаклини суиистеъмол қилса бўлмайди деб айтди», — дея қўшимча қилди Дональд Лу.

Элчи уюшган жиноий гуруҳнинг интернет-троллар, кўча безорилари ҳамда очиқ таҳдидлар орқали Садир Жапаровнинг вақтли ҳукуматининг қарорига таъсир этишга ҳаракат қилганини таъкидлади.

“20 октябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Раим-миллионни қўлга олган. 22-октабрда Қамчи Колбоев ҳибсга олинган. Гарчи суд Райим-миллионни уй қамоғида сақлашга ва мамлакатга етказилган зарарни тўлашга ваъда берган бўлсада, бу қадамлар фақат бошланиши. Бу етарли эмас, лекин бу фақат бошланиши», - деб билдирди Лу.

Элчи Колбаев ва Матраимовнинг қўлга олиниши «Голивуднинг мафия ҳақидаги киносига ўхшаб кетади» ва у ҳозир тугамади деб ҳисоблайди.

«Кинонинг қандай тугашини айтиб берай. Ҳукумат жиноятчиларни жавобгарликка тортади. Бу уларни жазолайди. Бу уларнинг жиноий гуруҳларининг қирғиз халқининг ризқини ўғирлашдан сайқлайди. Бу жиноятчиларни сизнинг фарзандларингизни гиёҳванд модда билан заҳарланишича йўл қўймайди. Аммо бу нарсалар жасур инсонлар қарши чиққандагина қилиниши мумкин», — деб ҳисоблайди элчи.

Райим-миллион ҳамда 700 млн долларнинг мамлакатдан чиқариб кетиш бўйича суриштирув

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ бўйича журналистик суриштирувининг бош фигурантларидан бири.

Суриштирув эълон қилингандан кейин Матраимовларнинг оиласи таҳририятларни судга берган, Матраимов эса божхонадаги коррупция схемаларига алоқаси бор эканини инкор қилган.

Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин Матраимов МХДҚнинг ходимлари тарафидан қўлга олинган, аммо у тергов билан ҳамкорлик қилишга ва 2 млрд сом тўлашга рози бўлиб, ўша куннинг ўзида қўйиб юборилган.

Матраимов 2020-йилнинг ноябрь ойининг охирига қадар 2 млрд сом тўлаб бериши бўйича ўша пайтдаги президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров ҳам айтган. Аммо Молия вазирлигининг маълумоти бўйича, 3-декабрга келиб Матраимов 688,7 млн сом ўтказган.

Колбаевнинг қўлга олиниши

Криминал авторитет Қамчи Колбаев Матраимов қўлга олингандан кейин бир неча кун ўтгандан сўнг қўлга олинган. Унинг қўлга оиниши бўйича Қамчибек Ташиев МХДҚнинг етакчилик хизматига келгандан кейин айтган. Ҳозирда Колбаев №47 тузатиш колониясида.