Радио частоталарни сотишга боғлиқ иш бўйича қамоқда бўлаётган Давлат алоқа агентлигининг (ДАА) собиқ раҳбари Наталья Черногубова уйига қайтди: 24.kg сайтининг маълумотига кўра, собиқ амалдорнинг эҳтиёт чораси у тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани учун ўзгартирилган.
Ҳозирда МХДҚнинг ТИЗОсида радио частоталарини сотиш ишига боғлиқ яна бир неча фигурант қолмоқда. Унинг ичида «Ала-ТВ» компаниясининг асосчиси Артур Халдаров бор. Халдаровнинг қариндошлари у қаттиқ бетоблигини, уни тез орада операция кераклигини айтишган эди.
Радио частоталарни сотиш иши
Давлат алоқа агентлигидаги коррупция факти устидан 2020-йилнинг апрелидан бошлаб Ҳарбий прокуратураси билан МХДҚнинг тергов гуруҳи ишлай бошлаган. Унда 12-майда маҳсус хизматнинг тергов изоляторига киритилган Черногубова радио частоталарни сотишда ва алоқа стандартлари ўзгарганига боғлиқ операторларнинг бирини лицензиясини қайта рўйхатга олишда уяли оператор билан, шунингдек Давлат технологиялар ва алоқа давлат қўмитаси (ДТАҚ) билан тил бириктиршда айбланганини МХДҚ билдирган.
Черногубованинг ортидан МХДҚнинг ҳам икки ходими ва ДТАҚнинг икки ходими ҳамда «Ала-ТВ» МЧЖнинг асосчиси Артур Халдаров қўлга олинган.
Депутат Ирина Карамушкина МХДҚнинг ишини танқид қилиб, «Ala-TVнинг радио частотасини сотиш иши бўйича органлар ўзлари белигача коррупцияга ботган» ва «сизларни раҳбарингиз бошлаган [ўша вақтдаги МХДҚ раиси, 5-6-октябрдаги сиёсий инқироздан кейин бедарак йўқолиб, ИИВ томонидан қидирувга берилган Орозбек Опумбаев] бир неча ходимингиз бу коррупция схемасини назорат қилган» деб билдирган. Бироқ кейин терговнинг бориши бўйича маълумот берган вақтда МХДҚнинг раиси Карамушкинанинг айбловларига жавоб қайтармаган.
Кўп ўтмай бу жиноий ишга ўша вақтдаги ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг алоқаси бўлиши мумкин деган маълумот тарқаган. Абилгазиев можаро сабаб таътил олиб, кейин истеъфога кетган. Бироқ бу ишда Абилгазиев фигурант бўлиш-бўлмаслиги ҳақида расмий айтилган эмас.