«Халқ мўъжиза кутмоқда — бундай бўлмайди». Жанар Акаев бошқарув шаклини ўзгартириш ҳақида

290

Давлат тузилишини ўзгартириш учун референдум ўтказишдан олдин ўлканинг инқироздан чиқариш керак эди, ҳукумат шошилинч ҳаракатларга бормоқда. Бу ҳақда қонун лойиҳасига боғлиқ муҳокама вақтида Жанар Акаев айтди.

Шунингдек сиёсатчи халқни ўзгаришларда кўнгли қолмоқда деган хавотирни ҳам билдирди.

«Қишлоқ-қариндошларга борсак, халқ президентлик бошқарув керак, бир киши жавоб бериши керак дейишмоқда. Халқимиз янги ҳукуматдан бир мўъжиза кутмоқда. Шу Конституция қабул қилинса, Қирғизистонда адолат ўрнаб, катта ўзгаришлар бўлади деб ўйлашади. Бироқ биз очиқ айтиб қўйишимиз керак, бундай бўлмайди», — деди у.

Акаев икки йилдан кейин кўнгил қолади, ҳукумат эса Алмазбек Атамбаевнинг йўлидан кетмоқда деб ҳисоблайди.

«Шу сабаб биз халқни алдамай, тўғрисини айтишимиз керак. 2016 йили Атамбаев вақтида Конституцияни кўтариб келганда шу Бош қонун қабул қилинса, жаннат бўлади деб ваъда берганмиз. Уч йил ўтди, бироқ бундай бўлмади», — деб билдирди сиёсатчи.

Президентлик ва парламентлик бошқарувни қўллаган сиёсатчилар икки томонга бўлинди. Президентлик бошқарувни қўллаганлар парламентлик бошқарув самарали бўлмади деб танқид қилишмоқда. Уларнинг рақиблари ўлкада парламентлик бошқарувини номигина бўлмаса, ўзаги ўзгармаганини айтиб, кучли президентлик ҳукумат иш олиб бориб, депутатларга қонунлар президент аппаратидан «юбориб» турилганини сабаб қилишди.