Ҳукумат бизнесни текширишга қўйилган мораторийни 2022 йилгача узайтирди

395

Ҳукуматнинг матбуот хизмати премьер-министр в.б Артём Новиков бизнесни текширишга бўлган мораторийни 2022 йилнинг 1 январигача узайтириш ҳақидаги қарорга қўл қўйганини маълум қилди.

«Мораторийнинг муддатини узайтириш COV1D-19 вируси тарқалиши вақтида тадбиркорлик субъектларига қўшимча стимул беришга йўналтирилган», — деб билдиришди ҳукуматдан.

Мораторийнинг муддатини узайтиришни ноябрь ойида Иқтисод вазирлиги таклиф қилган эди. Унда муассаса қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймаган.

Мораторийни тадбиркорларга ёқимли шароит яратиш, уларнинг ҳуқуқий хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқ тартибот органларини уларнинг фаолиятига ортиқча ва асоссиз аралашмаслиги учун киритилган.

Шунингдек тадбиркорликни фуқароларнинг мурожаатлари ва фуқаровий суд ишлари бўлган вақтда текширса бўлади. Шунингдек божхона хизмати божхона назоратидаги товарни текширишга ҳақли.