Қанчалар хоҳласак ҳам 10-январда референдум ўтказа олмаймиз — МСК аъзоси.

359

МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум қандай муддатда ўтишини 24.kg нашрига берган интервьюсида айтди.

Осмоналиев қонун бўйича референдум овоз берувчи кундан бир ой олдин тайинланишини эслатиб ўтди. Унинг айтишича, агар референдум 2021-йилнинг 10-январига режалаштирилса, унда куни 10-декабргача белгиланиши керак.

Шунингдек, референдумни янги Конституция бўйича ўтказиш режалаштирилаётгани сабаб Конституциявий палата лойиҳа бўйича ўз хулосасини бериши керак, бу эса икки ойгача вақт талаб қилади.

«10-январда қанчалик истасак ҳам референдум ўтказа олмаймиз деб ўйлайман», — деди Осмоналиев.

Конституциявий палата парламент сайловини 2021-йилга жилдириш бўйича қонун лойиҳаси ва конституциявий реформа ўтказиш бўйича ўз хулосасини 2-декабрда чиқариши кутилмоқда. Конституциявий палата Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича хулосасини қачон чиқариши ҳозирча номаълум.

Конституциянинг янги лойиҳаси оммавий равишда танқид қилингандан кейин бу реформани таклиф қилаётган президентликка номзод Садир Жапаров 7-каналга берган интервьюсида Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни жилдиришга қарши эмаслигини билдирган.

Шунингдек Жапаров 2021-йилнинг 10-январида референдумга икки масалани олиб чиқишни таклиф қилган: Қирғизистонда бошқарув формасини танлаш. Унинг айтишича, бу масала Конституциянинг янги лойиҳасини шошилинч муҳокама қилишни талаб қилмайди.

Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасида бўлаётган янги лойиҳанинг вариантини Конституциявий кенгашнинг 89 аъзоси муҳокама қилмоқда.

Қирғизистондаги конституциявий реформа

Парламент сайловининг 2021-йилга жилдириш ва конституциявий реформа ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бир кунда парламент томонидан қабул қилиниб, президентликка номзод, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлиб турган Садир Жапаров томонидан қўл қўйилган.

Конституциянинг янги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига 17-ноябрь куни чиқарилган. Лойиҳа жамоатчиликнинг, депутатлар ва юристларнинг кескин танқидига учраган.

Юристлар Конституциянинг янги лойиҳасида ҳукумат президент томонидан узурпацияга олинадиган жиддий хавф борлигини билдиришган. Чунки давлат раҳбарининг қўлига ижройи, суд ва қонун чиқариш ҳукуматлари ўтиб кетади.

Бундан ташқари, юристларнинг айтишича, янги Конституция президентнинг ваколатларини кенгайтириб қолмасдан, уни чеклаб турган тенглик ва тақиқларни йўқ қилади. Шунингдек улар Бош қонуннинг янги версиясида ўлкада бўлаётган нарсаларга президентнинг шахсан жавобгарлиги қаралмаганини, унга импичмент эълон қилиш мумкин эмаслигини таъкидлашган.