Президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимини Жапаровнинг матбуот котиби бошқаради

260

Президент аппаратидан 17 ноябрда Дастан Дуйшекеев Президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг раҳбари этиб тайинланганини билдиришди. Дуйшекеевгача бу хизматда Данияр Сидиков ишлаган.

33 ёшдаги Дастан Дуйшекеев олдин премьер-министр Садир Жапаровнинг матбуот котиби бўлган, у бу лавозимга 2020 йилнинг октябрида келган.

Амалдор олдин парламент сайловида «Қирғизистон» сиёсий партиясининг Иссиқкўл вилояти бўйича координатори бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Дуйшекеев «Мегаком»да, Жогорку Кенеш депутатининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Дуйшекеев Садир Жапаровнинг асосий матбуот котиби бўлган вақтда Кактус медиа нашри унга ижтимоий тармоқдаги «Садир Жапаров» деган кўплаган профиллар орасидан қайси бири расмий эканини сўраб мурожаат қилган.

Дуйшекеев Жапаровнинг ягона расмий аккаунти фейсбукдаги саҳифалардан бири эканини айтиб, бироқ аниқ қайси бири эканини айтмаган.

Собиқ матбуот котибининг айтишича, Жапаровнинг билдирувлари берилаётган телеграм канал ҳам расмий эмас.

«Facebookдагина шахсий аккаунти бор. «Расмий» деган белги берилганда билиб оларсизлар», — деган у.

Шунингдек, у Садир Жапаровнинг медиа жамоасига кимлар киришини ҳам айтмаган.