Кинотеатр, фудкорт ва компьютер клублари қандай тартибда ишлаши керак?

270

1 декабрдан бошлаб Қирғизистонда кинотеатр, фудкортлар ва компьютер клублари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Бишкекнинг вице-мэри Айжан Чинибаева матбуот йиғинида билдирди. Унинг айтишича, мазкур жойларнинг етакчилари ва маъмурлари қатъий санитар-эпидемиологик талабларни бажариши керак.

  • Кириш йўлагига фильтр ва қўл тозалаш жойини (санитайзер, дезинфекцияловчи воситалар) таъминлаш;
  • Ҳар куни нам мато билан тозалаш;
  • Ходимлар билан келганларга ниқоб режимини киритиш;

Кинотеатр ва компьютер клубларга:

  • Ходимлар билан мижозларга ниқоб таркибини киритиш;
  • Мижозларни шахмат шаклида ўтқизиш;
  • Мижозлар ўриндиқларнинг 50% эгаллаши керак.

Жамоат овқатланиш ва кўнгилочар жойларга:

  • Ўриндиқлар умумий залнинг 50%дан ошмаслиги керак.

Чинибаева оммавий тадбирларни ўтказишга ҳамон тақиқланишини таъкидлади.

«Бизнинг шахсий тадбиркорлар, савдо объектларининг эгалари, бозор ва дўконларнинг хўжайинларига огоҳлантириш, агар улар эгалик қилган жойлар касаллик юқтириш манбаи ёки санитар талаблар бажарилмагани аниқланса, жарима солиниб, ишлаш вақтинча тақиқланади», — деб таъкидлади вице-мэр.

Ҳукумат вакиллари ўлкадаги коронавирус пандемияси сабаб чекловлар киритган. 1 декабрга касаллик юқтирганларнинг умумий сони 73 178га етиб, 1275 одам касалликдан вафот этган.

Ўлкадаги айрим давлат мактаблари, болалар боғчалари ва бошқа ўқув юртлари бугунги кунгача ёпиқ. Бундай қарор ёш болаларни COVID-19 касаллигини юқтиришдан сақлаш учун қабул қилинган.

Лекин ҳукумат айрим бошқа тадбиркорлик соҳаларига қўйилган чекловларни секин-асталик билан бекор қилмоқда. Қирғизистонда ресторан, кафе ва савдо марказлари аввалги тартибда ишлай бошлади. Бу ерларда ҳар куни одамларни кўп тўпланаётганини кўриш мумкин.

Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев 1 декабрдаги матбуот анжуманида кўнгилочар жойларга қараганда мактабларда коронавирус тарқалиш хавфи юқори эканини айтган.

«Мен мактаблар билан болалар боғчаларини очишдан қўрқяпман. Бизнинг мактаблар 70 минг ўқувчига мослашган, ўқувчилар сони эса 170 мингга етади. Бир синфда 50-55 ўқувчи ўтиради. Болалар касалхонасида эса 40дан ошмаган ўрин бор. Шунда қандай қилиб мактабни очаман? Ҳа, ижтимоий тармоқларда норози бўлганлар кўп. Нима сабабдан мактабларни очмай, фудкортлар билан болалар учун ўйин майдонларини очдингиз деб сўрашяпти. Бироқ бу ерда вазият бошқа: болалар оз, майдон катта. Буни бир синфдаги 50 ўқувчилар билан солиштириб бўлмайди», — деди Тулўбаев.