Қирғизистонда охирги суткада тўрт бемор вафот этиб, коронавируснинг янги 371 ҳолати аниқланди

Республика штаби 1-декабрда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Ўш вилоятида икки киши, Чуй ва Талас вилоятларида бир нафардан беморнинг ўлими қайд этилди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтириб, вафот этганларнинг умумий сони 1275 нафарга етди.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 371ҳолати аниқланган. Уларнинг аксарияти Чуй вилоятида аниқланган.

  • Чуй вилояти - 126;
  • Жалолобод вилояти - 86;
  • Бишкек - 69;
  • Иссиқкўл вилояти - 36;
  • Боткен вилояти - 26;
  • Ўш вилояти - 11;
  • Талас вилояти - 11;
  • Ўш - 3;
  • Норин вилояти - 3.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 71 178га етди.

Шунингдек бир суткада коронавирусдан 562 бемор соғайди — уларнинг орасида 9 нафар тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 114, Жалолобод вилоятида — 109, Чуй вилоятида — 99, Баткен вилоятида — 68, Иссиқкўл вилоятида — 50, Ўш вилоятида — 48, Талас вилоятида — 47, Ўш шаҳрида — 16 ва Норин вилоятида — 11 бемор касалликни енгиб, шифохонадан чиқарилди.

Бундан ташқари, касаллик юқтирган тўрт киши вафот этди — уларнинг иккиси Ўш вилоятида, Чуй ва Талас вилоятларида биттадан бемор рўйхатга олинди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 73 178га етди. Улардан 64 711 бемор соғайиб, 1 275 нафар бемор вафот этган.

Бугунги кунда касалликдан 2 636 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 124 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 3 765 бемор уй шароитида даволанмоқда.