«21 ерига пичоқ сайилган». Ўш шаҳрининг турғуни уйига яқин ерда ўлдирилди

414
Сурат: Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати

Ўш шаҳрида 21 жойига пичоқ урилиб ҳалок бўлган 32 ёшдаги турғуннинг жасади икки кун олдин топилган. 30 ноябрда одам ўлдиришда айбланиб гумондор қатори 58 ва 60 ёшли шаҳар яшовчилари қўлга олинди. Ҳозир улар вақтинча сақлаш жойларига киритилган.

Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, милицияга бу ҳақда марҳумнинг отаси хабар қилган. 28 ноябрга ўтар кечаси уйига келмаган ўғлини излаб чиқиб, натижада уйидан узоқ бўлмаган жойда уни қонга бўялиб ётганини кўрган.

“Тергов маълумотига кўра, гумондорлар билан марҳум ичимлик ичиб ўтириб, «сен мени ҳурмат қиласанми ёки қилмайсанми?» деб жанжал чиққан. Қўлга олинган гумондорлар олдин ҳам одам ўлдириш бўйича судланишган”, — деб билдирди милициянинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, гумондорларнинг бирини уйини текшириш вақтида қонга бўялган кийимлар, бир дона қон доғлари бор ош пичоқ ва узунлиги 40 см таёқ топилган.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Одам ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан икки ой олдин Баткен вилоятининг Қиштут қишлоғини 46 ёшдаги турғуни ўзининг акасини ўлдиришга гумонланиб қамалган. Гумондор марҳумни «сен катта ёшда бўлсанг ҳам онанг билан яшайсан» деган сўзлар билан сўкиб, бир неча марта уриб-тепиб, бўйнидан бўғиб қўйган.