Бишкекдаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Видео

315

Бишкек шаҳрининг Горкий кўчаси №86 манзилида жойлашган уйда 30 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга икки бўлим жалб қилинганини Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Унга кўра, ёнғинни ўчириш учун аввал соат 8:32да бир бўлим, ярим соатдан кейин эса иккинчи бўлим жалб қилинган.

Ёнғиннинг видеоси ижтимоий тармоқларга тарқалди. Қўшиқчи Кайрат Примбердиев жойлаган видеода авж олган алангани кўриш мумкин. Шунингдек воқеа жойга ўт ўчириш хизматининг машинаси ва милиционерлар келган. Ҳуқуқ тартибот органларининг вакиллари жамоат тартибини назорат қилган.

ФҲВ ёнғин сабаблари ва қанча жойни қоплагани бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирди.