Коронавируснинг янги 380 ҳолати қайд этилиб, беш киши вафот этди

Бир сутка давомида COVID-19 касаллигининг 380 янги ҳолати рўйхатга олинди. Бу ҳақда Республика штаби 30 ноябрда билдирди.

Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 137. Шунингдек, Чуй вилоятида – 79, Жалолобод вилоятида – 48, Иссиқкўл вилоятида – 38, Баткен вилояти — 27, Талас вилоятида — 19, Ўш вилоятида — 18, Норин вилоятида — 10 ва Ўш шаҳрида тўрт кишида коронавирус аниқланди.

Республика бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 72 807 кишига етди. Бундан ташқари, бир суткада COVID-19дан соғайганлар 360 кишини ташкил қилиб, касалликни енгганларнинг умумий сони 64 149га етди.

Ҳозирда стационарда 2 833 бемор даволаниб — уларнинг ичида 113 бемор ўта оғир аҳволда. Амбулатор даволанишда эса 3 772 бемор бор.

COVDI-19 ўлкада беш кишининг умрига зомин бўлди. Вафот этган беморларнинг иккиси Талас вилоятида, Бишкек шаҳри ва Чуй ва Ўш вилоятларидан биттадан бемор рўйхатга олинган. Пандемия бошлангандан бери коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 271ни тузди.