ЖК депутатлар учун 15,5 млн сомга компьютер, ноутбук ва принтерларни сотиб олади

353

Жогорку Кенеш компьютер, ноутбук ва мажлислар залига дастурий таъминлаш сотиб олиш учун бир неча тендер эълон қилди.

Техникаларни сотиб олиш бўйича тендерлар давлат сотиб олишларнинг порталида эълон қилинган.

Порталдаги маълумотга кўра, Жогорку Кенешнинг мажлислар зали учун электрон овоз бериш бўйича дастурий ускунани 3 млн 153 минг 925 сомга сотиб олмоқчи. Бундан ташқари, парламент қуйидагиларни сотиб олмоқчи:

  • 6,7 млн сомга мажлислар зали учун ноутбук ва мониторлар;
  • 450 минг сомга 300 фойдаланувчига антивирус;
  • 300 минг сомга компьютер техникаларига керакли қўшимча воситалар;
  • 2,9 млн сомга йиғилган компьютер ва принтерлар;
  • 2,2 млн сомга сервер ускуналари, узлуксиз қувват берувчи манба, коммутатор, системали блок ва принтер.

Тендерлар 6 октябрга ўтар кечаси Оқ уй босиб олинганда синдирилган ёки ўғирланган ускуналарга эълон қилинди. Натижада Қирғизистонда сиёсий инқироз бошланиб, шу кунгача давом этмоқда.

Оқ уй митингчилар қўлига ўтгандан кейин қамоқдан бир қанча сиёсатчилар озод қилинган. Уларнинг орасида собиқ премьер-министр Сапар Исаков, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ депутат Садир Жапаров ҳам бор. Жапаров қамоқдан чиққандан сўнг ўзини премьер-министр деб эълон қилган. Бир неча кун ўтиб у тарафдорлари билан президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқишга мажбур қилган.

Президент вазифасини бажариш спикер Канат Исаев зиммасига юкланди. Бироқ Исаев бу хизматдан бош тортгани сабаб президентнинг ваколатларини Жапаров зиммасига олган. Кўп ўтмай Жапаров 2021 йилнинг 10 январида бўладиган навбатсиз президентлик сайловига қатнашиш учун ваколатларини ўтказиб берган. Айни дамда президентнинг вазифасини Жапаровнинг сафдош дўсти Талант Мамитов бажармоқда.