Миллий банк IV Жаҳон кўчманлар ўйинларига бағишлаб коллекция тангаларини чиқарди

356

Миллий банк 2020 йилнинг 1 декабрида номинали 1 ва 10 сомлик «Қирғиз кураш» мис-никель ва кумуш коллекция монеталарини муомалага чиқараётганини билдирди. Коллекция монеталари IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишланиб, этник спорт турларини қайта тиклаш ва тарғиб қилиш мақсадида чиқарилган.

*Қирғиз кураши — қирғиз халқининг миллий спорт ўйинларининг қадимги турларидан бирига киради, унда беллашган икки томон рақибини икки қўл билан белбоғидан ушлаб курашади.

Янги монеталарнинг ўзгачалиги уларнинг формаси ҳисобланади — улар тўртбурчак.

Монеталарнинг умумий тиражи 6 минг донани ташкил қилади.

Номинали 10 сомлик кумуш тангани Миллий банкдан 2 965 сомга сотиб олса бўлади. Номинали 1 сом бўлган жез-никель танганинг баҳоси 620 сом.

Тангаларнинг юзига қандай белгилар туширилган?

Танганинг олдинги томонида томошабинларни, бўз уйлар билан тоғларнинг фонида курашаётган полвонларнинг расми туширилган. Танганинг юқори томонида Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг логотипи ва «Қирғиз кураш / Kyrgyz kurosh» ёзуви бор. Бундан ташқари, монетанинг номинали, темирнинг сифат белгиси ва оғирлиги кўрсатилган.

Танганинг орқа томонида Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг дастурига кирган турли миллий ўйинларнинг стиллаштирилган сурати, қуёш системасини эслатувчи ўйма чизилган. Ўйманинг ўртасида полвонлар жойлашган.

Монетанинг ўнг томонига Қирғизистоннинг герби ва танга чиқарилган йили ёзилган. Танганинг чап томонига «жаҳон кўчманчилар ўйинлари / World nomad games» деб ёзилган.

«Ҳар бир кумуш монета акрил капсуласига жойлаштирилиб, сифатини тасдиқловчи сертификат билан алоҳида қутига солинган. Ҳар бир мис-никель монета акрил капсуласига жойлаштирилган. Барча коллекция монеталари Қирғизистон Республикаси ҳудудида расмий тўлов воситаси мақомига эга», — деб билдиришди Миллий банкдан.

IV Жаҳон кўчманчилар ўйинлари жорий йилнинг куз ойларида Туркияда ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга жилдирилган.