Садиқ Шер-Нияз Садир Жапаров билан учрашгандан кейин номзодлигидан воз кечадиган бўлди

324

Президентлик сайловига отланаётган собиқ депутат Садик Шер-Нияз Садир Жапаров билан учрашгандан кейин номзодини қайтаришга қарор қилганини жонли эфирда билдирди.

У 30-ноябрда эрталаб Садир Жапаровнинг резиденциядаги уйида нонушта форматида учрашганини айтди. Бу учрашув Алмамбет Шикмаматовнинг ташаббуси билан бўлганини Шер-Нияз қўшимча қилди.

«Мен бу вақтгача сиёсатчи эмасман деб ҳазиллашар эдим. Бу учрашувдан кейин ўзимни номзодимни қайтаришга қарор қилдим. Кўп нарсалардан сўнг Садир Жапаров билан биргаликда ишласа бўлишига кўзим етди», — деди у.

Шер-Нияз асосан уч масала бўйича суҳбатлашишганини айтди. Унинг ичида билим бериш ва маданият тармоғи бўйича фикрлари 100 фоиз мос келишини билдирди. Парламентаризм ва президентлик бошқаруви, халқ қурилтойи институти бўйича турли фикрда эканини қўшимча қилди. Бундан ташқари, суд тизими бўйича ҳам суҳбатланиб, фикрлари айрим нарсалар бўйича мослигини таъкидлади.

Шер-Нияз усрашувни «муваффақиятли ўтди» деб билдириб, 20 кун давом этган сиёсатга бўлган сафари якунланганини айтди. Энди у жамоат ва маданий ишлар билан шуғулланади.

Садик Шер-Нияз президентликка номзодини қўяётиб, «Ўлка хавфли ҳолатда бўлганда мен четда туриб, “менга алоқаси йўқ” деб туролмайман. Ҳа, мен курашаман» деб билдирган эди.

Жапаров таклиф қилган конституциявий реформани кескин танқид қилиб, депутатлар кўрсатган Бош қонуннинг янги редакцияси қабул қилинса, давлат «тоталитаризмга йўл олади» деб айтган.

Бироқ премьер-министрнинг ваколатларини президентга ўтказишни Жапаров ўз таклиф қилганини олдин маъқуллаган.

Қирғизистонда президентлик сайлови 2021-йилнинг 10-январида бўлади. Дастлаб 63 номзод президентлик сайловига қатнашиш ниятида эканини билдирган эди. Ҳозир президент бўламан деганлар сони 47 нафарни ташкил қилади.