Ализа Солтонбекова: Халқимиз оилавий зўравонликка «сукут» маданиятидан қутилиши керак

296
Ализа Солтонбекова

25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш куни. Қирғизистонда ҳам шу кундан бошлаб «Зўравонликсиз ҳаёт» деб аталган 16 кунлик ҳаракат ўз ишини бошлади. Акция 10 декабрда, халқаро Инсон ҳуқуқлари кунида якунланади.

«Клооп»нинг мухбирига меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Ализа Солтонбекова Қирғизистонда оилавий зўравонликни олдини олишга қандай ҳаракатлар кўрилаётгани ва нима учун зўравонлик фактлари камаймаётгани ҳақида суҳбатлашди.

Кампаниянинг мақсади

Бундай тадбирлар ўлкамизда ҳар йили ўтказилади. Ҳаракатни ўтказишнинг асосий мақсади жамиятда зўравонликка бўлган бефарқликни тўхтатиш ва босимни олдини олиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш. Кампания давомида ўлкамизнинг барча ҳудудларида зўравонликни олдини олишни кўзлаган тадбирлар ташкил қилинади. Бундай вазиятда мутахассислар билан ҳудудларга бориб, давра суҳбатлари ёки конференцияларни ўтказиш тўғри эмас. Шу сабаб барча тадбирлар онлайн тарзда ўтади. Онлайн дискуссиялар уюштирилади. Шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали видео-роликлар, мақолалар тез-тез берилиб, аҳолида гендер зўравонликларни мустаҳкамловчи ижтимоий меъёрларни ўзгартириш учун «жимлик» маданиятини бекор қилиш бўйича маълумот ишлари олиб борилади.

Ишонч телефони ва кризис марказлари

Жорий йилда аёлларни ҳуқуқлари ва гендер зўравонликни тўхтатиш бўйича кенгаш тузилди, парламент депутатлари томонидан Жиноят процессуал қонунига оилавий зўравонликни айбдорини қўлга олиш ҳақидаги ҳуқуқий меъёр киритилди. Бизнинг вазирлик томонидан оилавий зўравонликка таъсир этишнинг тезкор чоралари режаси қабул қилинди. Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига оилавий зўравонликдан сақлаш ва ҳимоя бўйича субъектларнинг ишини координациялаш бўйича ваколатни давлат органнинг функцияларини бажариш учун қўшимча 5 штат ажратилган. Энди вазирликда 117 тезкор рақам ишлайди. Бу ишонч телефони орқали зўравонликка учраган фуқаролар мурожаат қилса бўлади. Ҳозир республиканинг барча ҳудудларида ишлатиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек ўлкада кризис марказлар зўравонликка учраган фуқаролар билан бевосита иш олиб бормоқда. Жорий йилда пандемия шароитида ҳам бир кризис маркази очилди. Бироқ олиб борилган ишлар натижаси қувонарли эмас. Масалан, 2020 йили ўтган йилнинг ўн ойига нисбатан ўлкада зўравонлик 13 фоиз ўсган, аниқроғи ўлка бўйича 7667 зўравонлик рўйхатга олинган. Зўравонликка учраганларнинг кўпчилиги аёлларни ташкил қилади. Босимга учраганларни қўллаш мақсадида Қирғизистонда 17 кризис маркази ишлайди. 2021 йилга кўра ҳукумат томонидан 3 млн 400 минг сом яна бир Кризис марказини қуриш учун ажратилди.

«Қишлоқлик аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдамга муҳтож»

Оиладаги зўравонликка қарши қонун 2003 йили қабул қилинган. Унга кўра, олий жазо — зўравонлик қилган фуқаро беш йилга озодликдан маҳрум қилинади. Бироқ бундай жазо билан жавобгарликка тортилган йўқ ҳисобида. Бунинг асосий сабаби аёллар ғазабланган вақтда ариза ёзиб, бир-икки кундан кейин қайтариб олишади. Оиладаги зўравонликнинг 70 фоизидан ортиғи томонларнинг келишиб олиши билан тўхтайди.

Аёллар кечиримли бўлар экан. Ўзи қийналиб турса ҳам болаларининг келажаги учун ҳаммасига рози бўлиб яшайди. Айниқса қишлоқларда аёлларга нисбатан шафқатсиз муносабатлар кўп бўлади. Шу сабаб қишлоқ аёлларининг кўпи ўз ҳуқуқларини ҳимоя бўлишга муҳтож. «Зўравонликсиз ҳаёт» кампаниясини ўтказиб туриш қайсидир даражада ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олмаган аёлларнинг ўсишига ёрдам беради деган ўйдаман.

Зўравонликка бўлган бефарқлик

Босимга учраган фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида Жогорку Кенеш депутатлари томонидан 2017 йили оилавий зўравонликка қарши янги қонун қабул қилинган. Олдин жабрланувчини ўзи ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза ёзиши керак бўлса, 2017 йили чиққан қонунда зўравонликка қўшни ёки бирор бир киши гувоҳ бўлса, унинг ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишга ҳақли экани ёзилган. Бироқ бу қонун амалга ошмаган.

Шу каби қонунларни қабул қилиш билан тўхтаб қолмасдан, унинг ишлаши ҳам назоратга олиниши керак. Таъкидлаб ўтувчи ҳолат, ҳаммасини қонун ишламаслиги билан чеклаб қўйиши тўғри эмас. Халқимиз зўравонликка бефарқ бўлмай, «жимлик» маданиятидан халос бўлиши керак. Қирғизнинг ҳар бир фуқароси инсон ҳуқуқига бефарқ бўлмасдан, босимни тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур.

Оилавий зўравонлик

Ёдингизда бўлса, йил бошида оилавий зўравонлик сабаб ўлган аёллар воқеаси жамиятни қўрқитган. Январь ичида ИИВ аёлларни ўлгунча калтаклаб, уларга атайлаб ўт қўйиш бўйича бир қанча фактлар ҳақида хабар берган.

Орадан уч ой ўтиб, ИИВ 2020 йилнинг биринчи кварталида оилавий зўравонлик сони ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 65% кўпайганини билдирган. Оилавий зўравонликдан жабрланган етти аёл ўлдирилган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019 йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик ўрин олган. Оилавий зўравонликдан энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркаклар сони деярли 11 марта оз — 486.