МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев касалхонада эканини тасдиқлади

314
Камчибек Ташиев

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев касалхонада эканини тасдиқлади. Бироқ Ташиев ташхисини очиқ айтмади.

«Ҳурматли қирғиз халқим! Ҳеч кимга айтмай, уч кун касалхонада ётганимдан кейин билиб олдинглар. Минглаб одамлар дуо қилиб, тилак билдиришди — мен кўпчиликка жавоб беролмадим. Ҳаммангизга миннатдорчилик билдираман, раҳмат айтаман», — деб ёзди Ташиев.

26 ноябрда Ташиев юрак касаллиги билан касалхонага тушгани маълум бўлган — бироқ МХДҚнинг матбуот хизмати «хавотирланишга асос йўқ» эканини билдирган. Ҳозир у қайси шифохонада экани номаълум.

Камчибек Ташиев шу йилнинг июль ойи бошида икки томонлама пневмония билан оғриган. Унинг уйда даволанаётгандаги сурати ижтимоий тармоқларга тарқалган. Кейин аҳволи оғирлашгандан сўнг касалхонага ётқизилган. 9 июлда шифохонадан чиқарилиб, яна уйда даволанишни давом эттирган.