Бир видео билан: Интернет-троллинг дегани нима ва у қандай уюштирилган?

288

Журналист Наргиза Асекова «Кыскасы» Youtube-каналида ижтимоий тармоқлардаги «интернет-троллинг» ҳақида тушунтириш берди.

Бу видеода фейк-аккаунтларнинг армиясини ким, нима учун ва қайдай фойдаланаётгани айтилган. Айниқса, журналист «Open Democracy» нашри эълон қилган суриштирувга эътибор қаратган.

*Мазкур суриштирувда фейк-аккаунтлардан ижтимоий тармоқларда изоҳ ёзиб турган кишиларнинг интервьюлари эълон қилинган. «Тролл»лар журналистларга уларнинг ҳар бирида 200га яқин аккаунт борлигини айтиб, бир ойлик маоши 200 долларни ташкил қилганини маълум қилишган.

Бу вақтгача бир қанча нашрларнинг журналистлари Матраимовларнинг оиласини, собиқ президент Сооронбай Жээнбековни ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни «оқлашга» ҳаракат қилган «тролллар армияси»ни аниқлаган. Парламент сайловидан кейинги тартибсизликдан сўнг Жээнбековни ва «Мекеним Кыргызстан» партиясини қўллаган «тролллар» премьер-министр Садир Жапаров томонга ўтган.