Абу-Даби, Саудия Арабистони, Германия ва Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзини тўлаш муддатини узайтиришга рози бўлди

337

Молия вазирлиги ташқи қарзларни тўлаш муддатини узайтириш бўйича Қирғизистоннинг кредиторлар билан музокаралари натижаси ҳақида билдирди.

Париж клубининг шарти бўйича ноль фоизлик устама билан тўлаш муддатини узайтиришга тўрт давлат ичидан беш кредитор рози бўлди. Улар Абу-Даби [БАА пойтахти], Саудия Арабистони, Германия (давлатнинг KfW банки ва экспорт кредитларни таъминлаш бўйича ишлаган Euler Hermes суғурта компанияси) ва Туркия.

«Қолган беш кредитор билан уларнинг ичида Париж клубининг аъзолари (Франция, Дания, Корея, Япония) билан қарз тўлаш муддатини узайтириш суммасига фоиз қўймаслик шартлари бўйича музокаралар бормоқда», — деб таъкидлади вазирликдан.

Ташқи қарз бўйича тўловларни 2020 йилнинг охиригача тўхтатишга Хитой ҳам рози бўлди — бу 35 млн доллар ёки 2,8 млрд сомни ташкил қилади.

«Дастлабки маълумотлар бўйича бу келишув имзоланса, қарз тўлаш муддатини узайтиришнинг суммаси 2022 йилдан 2024 йилгача (2021 йилга енгиллик берилади), уч йил ичида бир йилда икки марта тўланади», — деб тушунтирди вазирлик

Хитой билан ташқи қарз бўйича музокаралар якуни ҳақида яқинда премьер-министр вазифасини бажарувчи Артём Новиков ҳисобот берган. Қирғизистоннинг Молия вазирлигига таяниб, Новиков ташқи қарзни тўлаш муддатини узайтирса, қирғиз томон қанча зарар кўришини айтган — ташқи қарзнинг устама фоизи 2,9 млрд сомни ташкил қилади. Бошқача айтганда, деярли давлат 2020 йил тўлай олмайдиган сумма.

Бироқ, Бишкек сўнгги қарорни қабул қилмади, Хитой билан музокаралар давом этмоқда.