Эмил Жороев: Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича президент ҳеч кимга жавоб бермайди

308
Сиёсатшунос Эмил Жороев

Сиёсатшунос Эмил Жороев «ПолитКлиника» нашрига 24 ноябрда интервью берди. Унда у Бош қонуннинг лойиҳаси ҳақида фикрини ва таклифларини айтди. Жороевнинг айтишича, у мазкур лойиҳани тўлиқ ўқиб чиққан ва бу «бўлмаган» лойиҳа.

Шунингдек Жороев Бош қонуннинг лойиҳаси таклиф қилингандан кейин унга ўзгартириш киритиб бўлмайди деб айтган. Бундан ташқари, бу Конституция президентлик ҳукуматининг чексизлиги билан «хавфли» деб ҳисоблайди.

«Президент реал равишда ҳеч кимга жавоб бермайди. Президентнинг биргина масъулияти бўлиб, беш йилдан кейин сайловга қатнашиш вазифаси бўлиб саналади. Беш йил давомидаги масъулияти ҳақида умуман ёзилган эмас, парламент эса кузатув кенгаши каби бўлиб қолади», — дейди сиёсатшунос.

Бундан ташқари, Жороев маънавий бойлик ва тарбия ҳақида Бош қонуннинг асосий моддаларига ёзилгани ҳам нотўғри деб ҳисоблайди.

“Хавфли жойи «нрава» дегани нима, «маънавий бойлик» дегани нима, «тарбия» деган қандай экани бўйича тушунчалар берилмаган. Масалан, тарбия ҳар бир ҳудудда турлича, буларнинг барчасини ким қандай назорат қилиб, қонунга солади?” — деб савол берган Жороев.

Шунингдек, Жороевнинг айтишича, президентлик ва парламент сайлови ўтгандан кейин реформа ўтказиши керак.

«Конституцияни ўзгартирса ҳам охирида бу жиддий камчиликлари бор ҳужжат бўлиб чиқади. Мени таклифим — тинчлик билан янги конституция қабул қиламиз десак, унда янги лойиҳа ёзилиши керак, энг аҳамиятлиси конституция легитимли йўл билан кетиши керак», — деб тушунтирди Жороев.

Конституциянинг янги лойиҳаси

17 ноябрда Парламентнинг 80 депутати Конституциянинг янги лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Шу куни кечда парламентарийлар таклиф қилган тузатишлар юрист, айрим депутатлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилина бошлади. Қолаверса ижтимоий тармоқларда янги лойиҳа «Ханституция» деган ном олди.

Конституциянинг янги лойиҳасига кўра, президентнинг ваколатлари кучайтирилиб, у беш йилдан икки муддатга сайланишга ҳақли. Шунингдек, Жогорку Кенеш депутатларининг сони 90га қисқартирилиб, «Халқ қурултойи» органини киритиш таклиф қилинмоқда — у «маслаҳатлашувчи, консультатив ва координацияловчи юқори орган» бўлади.

Ҳозирда Конституциянинг янги лойиҳасини Конституциявий кенгаш кўриб чиқмоқда. Унга 90га яқин киши кирган. Уларнинг орасида юристлар, юридика фанлари докторлари, жамоат фаоллари бор. Бироқ таклиф қилинган Бош қонуннинг янги лойиҳасига қарши фикр билдирганлар деярли йўқ.

Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича референдумни 2021 йилнинг 10 январида навбатсиз президентлик сайлови билан бирга ўтказиш таклиф қилинмоқда.