Манасчи Дўўлўт Сидиков 12 ноябрда тинимсиз ва узоқ муддат Манас айтиш бўйича рекорд қўйди. У Манас айтишни Бишкекдаги «Ала-Тоо» майдонида кундузги соат 10да бошлаб, ярим тунда тўхтатган.
Алгач Сидиков Гиннес рекордлар китобига кириш учун 12 соат Манас айтмоқчи бўлган. Натижада манасчи 14 соат 27 дақиқа тўхтамай айтиб, кўнгиллилар ва тадбир ташкилотчилари ўзлари тўхтатишга мажбур бўлишган. Бу вақтгача Манасни 10 соатдан ортиқ айтганлар бўлмаган.
Манасчининг айтишича, у Манасни 7-синфдан айта бошлаган.
«Отам ва ота-боболарим эртакчи бўлган. Еттинчи синфда тушимга Саякбай Каралаев кирган, шундан сўнг тушимда эпоснинг қаҳрамонларини кўра бошладим — Манас, Бакай, Каникей ва бошқалар. Буларнинг ҳаммаси манасчи бўлишимга туртки бўлди», — деди у.
Сидиковнинг айтишича, бу тадбирни ташкил қилиш ғояси оилада пайдо бўлган. Кейин бу ғояни меценат Азат Исакунов ва фаол Элнура Кулуева қўллаган.
“Майдонда турли воқеалар бўлаётганини ўзингиз ҳам кўряпсиз, шу сабаб халқни бирдамликка чақириш учун «Манасни» Манас ҳайкали олдида айтиш қарори қабул қилинди. Тайёргарлик кўрилаётганда Отбоши, Иссиқкўл, Таласдаги табаррук жойларга бордим. Яхши овқатланишга ҳаракат қилдим, тадбир бошланишидан бир кун олдин овқатланишни тўхтатдим”, — деб тушунтирди у.
Манасчи «Манас» эпосини бошидан охиригача айтганини тушунтирди – туғилиши, болалиги ва қаҳрамонликлари. Дўўлўт Сидиковни Манас Кошойнинг дуосини олиш учун Иссиқкўлга келган жойида тўхтатишган.
«Бугунги кунда ташкилотчилар жамоаси фильм суратга олиш устида ишлашмоқда. Гиннес рекордлар китобига кириш учун ҳужжатли фильм талаб қилинади. Фильмда тадбир ёритилади: қандай бошланди, қанча давом этди ва қандай тугади. Уларда эпос айтувчилар ҳақида бўлим йўқ бўлгани сабаб, Манас айтиш маҳорати ҳақида маълумот берилади», – деди Сидиков.