«Шайтонга хизмат қилишга ҳам тайёр». Бекешев парламентда янги кўпчилик коалицияси тузишни таклиф қилди

257

Депутат Дастан Бекешев парламентнинг 25-ноябрдаги йиғинида парламент кўпчилигининг янги коалициясини тузишни таклиф қилди. У ҳозирги коалиция «шайтонга ҳам хизмат қилишга» тайёрлигини билдирди.

Депутат 4 йил олдин тузилган бу коалиция собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўллаб, Сооронбай Жээнбековни премьер-министрликка қабул қилганини, Атамбаев эса тахтдан қулагандан кейин собиқ президентни даҳлсизлигидан маҳрум қилиниб, Жээнбековни қўллаганини эсга солди.

«Октябрдаги воқеалардан кейин шу кўпчилик коалицияси бошқаларни қўлламоқда. Эртага Сооронбай Жээнбековни ёмонланглар деса, кўпчилик коалиция шунга ҳам тайёр деб ўйлайман. Депутатларнинг 90%и бошқа партиялар билан сайловга қатнашган. Русча айтганда “Все смешалось в доме Облонских”*. Айрим фракциянинг лидерлари Конституцияга қарши бўлишмоқда, бироқ айрим аъзолари қўллашмоқда. Шундай кетсак, эртага кўпчилик коалицияси шайтонга ҳам хизмат қилишга тайёр», — деди Бекешев.

*«Облонскийларнинг уйида ҳаммаси аралашиб кетди», — Лев Толстойнинг «Анна Каренина» асаридан цитата.

Бекешев фракция лидерларини кўпчилик коалициядан чиқишни ўйлаб кўришга чақирди. У ҳозирда парламентда «Республика–Ата Журт» партияси аҳамиятли роль ўйнаётганини таъкидлаб, унга янги коалиция кўпчилигини тузиш вазифасини топшириш керак деди.

Коалициянинг тарқаши ҳукумат истеъфога кетишини англатади. Ҳозирги кўпчилик коалиция 2016-йили тузилган. Унга уч фракция кирган: КСДП, «Кыргызстан» ва «Бир Бол».

2017-йили апрелда «Республики–Ата Журт» фракцияси коалицияга қўшилган.