Британиянинг BBC нашри 2020 йилдаги энг таъсирли, перспективли ва умид яратган 100 хонимнинг рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга қирғизистонлик фаол, Қирғизистоннинг Кўзи ожизлар федерациясининг раҳбари Гулназ Жузбаева кирди.
«Қирғизистонда беш мингдан ортиқ кўзи ожиз одам бор. Уларнинг кўпи ўзлари учун аҳамиятли бўлган давлат ҳужжатларини олиб ўқий олмайди. Қирғизистонда Кўзи ожизлар федерациясининг раҳбари Гулназ мана шу ҳужжатларни кўзи яхши кўрмаганларга Брайл шрифтига солиб тайёрлаб бериш билан шуғулланади», — деб таъкидлади ВВС.
Шунингдек, ВВС Гулназнинг жамоаси кўзи ожизлар учун махсус курсларни очиб, унда компьютер, телефонлардан фойдаланиш, ўзи мустақил шаҳарда юришни ўргатиб, меҳнат бозорига аралашишга кўмаклашишини таъкидлади. 2020 йили дастурни муваффақиятли тугатган 22 кишининг олтиси ишга жойлашиб, иккиси университетга топширган.
ВВС нашри ҳар йили таъсирли хонимлар рўйхатини эълон қилади. Унда турли давлатларда ҳар хил тармоқларда ишлаган аёллар кўрсатилган. Уларнинг орасида фан, лидерлик, ижод билан шуғулланганлар ҳам бор.
Рўйхатга Финляндиянинг премьер-министри Санна Марин, коронавирусни ўрганувчи Сара Гильберт, гонконглик фаол Агнес Чоу, америкалик актриса, модель ва филантроп Жейн Фонда, россиялик депутат ва журналист Оксана Пушкина ва белоруссиялик мухолифат лидери Светлана Тихановская кирган.
Шунингдек, йилнинг энг таъсирли хонимлари рўйхатида ВВС нашри бир ўрин қолдириб, коронавирус билан курашишда ўз ҳаётини хавф остига қўйганларнинг ҳурмати учун деб атаган.
2019 йили «Азаттык» Гулназ Жузбаева ҳақида кўрсатув тайёрлаган:
Олдин бу рўйхатга Қирғизистоннинг дзюдо бўйича уч марта чемпиони Нагира Сарбашева ва Иккинчи кўчманчилар ўйинлари ғолиби Асел Садирова, биринчи қирғиз спутнигини тайёрлаш устида иш олиб борган Алина Анисимова ҳам кирган.