Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи аввалги йилга нисбатан 9,6%га қимматлади — Миллий статком

326

Миллий статистика кўмитаси билдиришича, 2020-йилнинг бошидан бери озиқ-овқат маҳсулотларини ичидан кўпроқ шакарнинг (27,4%га), ўсимлик ёғи (25%га) ва мевалар (16,9%га) қимматлаган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси 2019-йилнинг декабрь ойига нисбатан ўрта ҳисоб билан 9,6%га қимматлаган. Асосий маҳсулотларнинг баҳоси ҳам кўтарилди:

  • Гречка — 16%;
  • Гўшт  — 15,9%;
  • Картошка — 15,1%;
  • Ичимликлар — 5,3%;
  • Ун — 15,6%;
  • Пишлоқ — 4,4%;
  • Тухум — 7,1%;
  • Асал — 5,8%;
  • Гуруч — 4%;

Шунингдек айрим маҳсулотларнинг баҳоси арзонлаган — сабзавотлар (21,8%), тариқ (7%), сут (6,6%) ва музлатилган балиқ (1%).

Шундай бўлса ҳам бутун республика бўйича сентябрга нисбатан октябрь ойида нарҳлар 4%га кўтарилган.