Қирғизистон президенти лавозимига 47 номзод курашмоқда

305

МСК президентлик сайловида қатнашадиган номзодларнинг рўйхатини маълум қилди. Давлат раҳбари лавозими учун 47 номзод курашади. Уларнинг ичидан 46 киши — ўзини-ўзи кўрсатган номзодлар.

Шунингдек, МСК 47 номзоднинг 39 комиссия аниқлаган «РСК Банк» билан «Айил Банк»дан махсус ҳисоб очиб, сайлов фондини тузганини билдирди.

Президентлик сайловига қатнашиш учун умумий 65 киши ариза берган. Бироқ МСК 12 номзоднинг ҳужжатини қайтариб берган, сабаби уларнинг берган ҳужжатлари сайлов жараёнига қатнашиш учун талабларга тўғри келмаган. Президентликка отланган 6 номзод сайловга қатнашишдан бош тортган.

Таниқли сиёсатчиларнинг ичидан сайловга Адахан Мадумаров, Канат Исаев, Клара Сооронкулова, Садик Шер-Нияз, Турсунбай Бакир ўғли, Курсан Асанов, Канибек Иманалиев, Равшан Жээнбеков, Самат Ибраев ва Садир Жапаров қатнашмоқчи.

Арстан Алай, Назарбек Нишанов, Токтайим Умўталиева, Арстанбек Малиев ва Улукбек Кочкоров олдин ҳам президентликка номзод бўлишган.

Номзодларнинг орасида иқтисод вазирининг собиқ ўринбосари Элдар Абакиров, топ-менежер Аймен Касенов, бизнесмен Бабур Тўлбаев ва МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев каби янги одамлар ҳам бор.

Навбатдан ташқари президентлик сайлови

Сайлов компаниясини молиялаш учун сайлов фонди номзоднинг моддий масалалари бўйича мухтор вакили тайинлангандан кейин 4 кун ичида очилиши керак.

Шундан сўнг номзоднинг жамоаси лидерини қўллаш учун 30 минг имзо йиғишни бошласа бўлади.

Президентликка номзодлар 2020 йилнинг 3 декабрида тунги соат 12:00гача номзодни қўллаш учун тўпланган бланкни ва 1 миллион сом миқдоридаги сайлов гаровини топшириши керак.

МСКнинг аъзолари ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб 7 кун ичида йиғилган имзоларнинг аниқлигини текширади. Ҳужжатларнинг барчаси талабларга жавоб берса, МСК номзодни рўйхатга олиб, икки кун ичида унга тегишли ҳужжат беради.

МСК рўйхатга олишдан бош тортган вақтда номзод 5 кун ичида қарор устидан шикоят қилиб, судга мурожаат қила олади.

Номзоднинг сайловдаги расмий жараёни 15 декабрда старт олиб, 2021 йилнинг 9 январида тонгги соат 8:00да тугайди. Шу куни сайловолди жимжитлик куни бўлади.

Қирғизистоннинг навбатсиз президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январига белгиланган. МСК 21 январга (шу куни ҳам) қадар сайлов натижасини чиқариши керак. Сайловнинг биринчи турида овозларнинг ярмидан кўпига эга бўлган номзод ғолиб ҳисобланади.

Агар бирорта ҳам номзод бу овозга эга бўлолмаса, комиссия қайта сайлов ўтказади. Шунда сайловчиларнинг энг кўп овозига эга бўлган икки номзод қолади. Такрорий сайлов ва иккинчи тур сайлов натижаси чиққандан кейин 20 кун оралиғида ўтиши керак.