Охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган тўрт бемор вафот этди, яна 378 кишида коронавирус аниқланди

Республика штаби охирги суткада Қирғизистонда коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Вафот этганларнинг икки нафари Бишкекда, бири Боткен вилоятида, яна бири Талас вилоятида бўлган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 1245 нафар бемор коронавирус юқтириб вафот этгани қайд этилган.

Штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 378 ҳолати аниқланган. Янги юқтиришлар сони бўйича Чуй вилояти ҳали ҳам етакчи ўринда туради.

  • Чуй вилояти - 111;
  • Бишкек - 80;
  • Жалолобод вилояти - 54;
  • Ўш вилояти - 45;
  • Иссиқкўл вилояти - 28;
  • Боткен вилояти - 28;
  • Талас вилояти - 11;
  • Ўш - 11;
  • Норин вилояти - 10.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда COVID-19 инфекциясининг 70744 ҳолати аниқланган.

Шунингдек, охирги суткада 455 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.

Шу билан мамлакат бўйича 62 048 нафар бемор касалликдан тузалган.

Касалхоналарда 2 851 нафар, уй шароитида эса 3 832 нафар киши даволанмоқда.

Бундан ташқари, мамлакат бўйича 11 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек ва Ўш шаҳарларидан, Чуй ҳамда Норин вилоятларидан — бир нафардан, Ўш вилоятидан — беш ва Иссиқкўл вилоятидан — икки нафар шифокор COVID-19га чалинган. Охирги суткада эса саккиз тиббиёт ходими тузалди.