Иманалиев: Агарда Жапаров президент бўлса «энг саводсиз давлат раҳбари» бўлади

310

Президентликка номзод, «Ата Мекен» фракциясининг депутати Канибек Иманалиев 24-ноябрдаги матбуот анжуманида Садир Жапаровнинг номзоди бўйича фикрини билдирди.

Йиғинга президентликка номзодини қўйган бошқа номзодлар — Равшан Жээнбеков, Бактибек Жумабеков, Клара Сооронкулова, Садик Шер-Нияз, Токтайим Уметалиева ва Кубаничбек Токтосунов — ҳам қатнашди.

Иманалиев агар Жапаров президент бўлса, «сўнгги юз йилдаги Қирғизистоннинг энг саводсиз давлат раҳбари» бўлишини билдирди. Депутат Исхак Раззаковдан бошлаб собиқ президент Сооронбай Жээнбековгача бўлган давлат раҳбарларини мисол қилди — уларнинг ҳаммаси олий маълумотли ва сиёсатда катта тажрибаси бор.

«Бизнинг охирги ўртоғимиз [Садир Жапаров] Жисмоний тарбия институтини сиртдан тамомлаган. Бизни халқ прогрессив сиёсатчига муносиб. Биз бунга йўл қўймаймиз, бугун 21 аср», — деди Иманалиев.

*Садир Жапаров 1991-йили Қирғиз давлат жисмоний тарбия институтини, 2006-йили Қирғиз-Рус славян университетининг юриспруденция факультетини тугатган.

Шунингдек, Иманалиев депутат Ўмурбек Текебаев Конституциянинг янги лойиҳаси қабул қилинса, «Қирғизистон Туркманистонга ўхшаб қолади» деб таъкидлади.

*Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциянинг янги лойиҳасида президентнинг ваколатлари кенгайтирилиб, у икки муддатга сайланишга ҳақли бўлгани ёзилган. Амалдаги Бош қонун бўйича президент бир муддатга сайлана олади.

«Агар Садир Жапаров президент бўлса Қирғизистон иккинчи Афғонистонга айланади. Биз бунга йўл қўймаймиз, сабаби у зўравонлик ва хаос орқали, бандитлар орқали, фейк-аскарлар орқали ҳукуматга келмоқда. Биз суверенитет, конституциявий тузумни ва Қирғизистон Республикасининг Конституциясини ҳимоя қиламиз», — деб якунлади сўзини Иманалиев.

Аввалроқ Садир Жапаров «7-канал»га берган  интервьюсида Иманалиевнинг «типографияга боғлиқ ва ундан бошқа коррупция ишлари бор» деб айтган. Бироқ қайси жиноий иш ҳақида айтганини Жапаров маълум қилмаган.

Иманалиев эса бу маълумотларни инкор қилиб, Жапаров ёлғон ва фейк маълумотлардан фойдаланмоқда деб билдирган.

Қирғизистонда президентлик сайлови 2021-йилнинг 10-январига белгиланган. Дастлаб президентликка қатнашиш учун 65 номзод ариза берган. Уларнинг ичидан Марказий сайлов комиссияси 47 номзодни қолдирди.