МХДҚ президентнинг собиқ вакилини тарғибот учун 7 млн сом ноқонуний олиш гумони билан қўлга олди

303

Миллий хавфсизлик давлат хизмати президентнинг парламентдаги собиқ вакили Курманбек Дийканбаевни қўлга олди. Kaktus.Media нашри МХДҚнинг матбуот хизматига таяниб билдиришича, Дийканбаев 7 млн сом ноқонуний олганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Тергов маълумоти бўйича, 2020 йилнинг октябрь ойида Дийканбаев давлат муассасаларидан бирининг раҳбарини ишдан бўшатаман деб таҳдид қилиб, уни 7 млн сом беришга мажбур қилган.

Шундан сўнг олган маблағни сайлов вақтида кўпроқ овоз олиш мақсадида фойдаланган.

МХДҚ Дийканбаевни 24 ноябрда «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси билан қўлга олиб, давлат қўмитасининг тергов изоляторига киритди.

Курманбек Дийканбаев президентнинг Жогорку Кенешдаги мухтор вакили бўлиб 2018 йили тайинланган, у 4 октябрдаги сайлов вақтида вазифасини вақтинча тўхтатган.

Парламент сайловига Дийканбаев «Биримдик» партияси билан келган. «Биримдик»сайловга кўп овозга эга бўлиб, олдинги қаторга чиққан. Бироқ 6-октябрдаги сайловнинг натижасидан норози бўлганларнинг акцияси Оқ уйни босиб олиш билан тугаб, МСК сайлов натижасини бекор қилган.