Суд Текебаев мандатдан нима учун ажратилганини тушунтирди

311

Бишкекнинг маъмурий суди нима сабабдан Марказий сайлов комиссияси Ўмурбек Текебаевга мандатини ноқонуний қайтариб берганини айтиб берди.

Суднинг маълумотига кўра, МСК Текебаевнинг мандатини 15 октябрда қайтарган, сабаби Олий суд сиёсатчининг ишини янги очилган ҳолатлар билан кўриб чиқишга юборган.

Суднинг билдиришича, Текебаев депутат Садик Шер-Нияз ўз ихтиёри билан бош тортган мандатни олган. Бироқ «Сайлов ҳақидаги» қонуннинг 65-моддаси 3-бўлимига кўра, — агар депутат муддатидан олдин мандатидан бош тортса, унда унинг мандати рўйхатда кейинги турган номзодга берилади.

«Текебаев партиянинг номзодлари рўйхатида навбат бўйича муддатидан олдин кетган депутатдан кейинги номзод эмаслигига қарамай, юқорида кўрсатилган қонуннинг тартиби МСК томонидан бузилгани сабаб суднинг қарори билан буйруқ яроқсиз деб топилган. Шу сабаб суд қарори конституциявий қонун меъёрлари асосида чиқарилган», — деб тушунтириш берилган суддан.

Мандатни ноқонуний қайтариб бериш ҳақидаги қарор

Бу вақтгача фаол ва оқин Темирлан Ормуковнинг Ўмурбек Текебаевга депутатлик мандатини қайтариб бериш бўйича даъво аризасини қаноатлантириб, суд ишида ютиб олганини билдирган. Ормуковнинг айтишича, Текебаевнинг иштироки билан қабул қилинган қонун лойиҳасининг барчаси легитимсиз.

Сиёсатчи, «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев суд «сиёсий қарор» чиқарганини айтиб, мандатдан маҳрум қиламиз деган таҳдидлар олдин ҳам бўлганини қўшимча қилган.

Текебаевнинг иши

Сиёсатчи Ўмурбек Текебаев билан собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2016 йилдан бошлаб келишолмайди. Олдин партия Атамбаевнинг конституциявий ислоҳотига қарши чиқиб, кейин Текебаев Атамбаевни Қўйтош қишлоғида ноқонуний ер ва яширин даромад олганини айтган.

Бундан ташқари, «Ата Мекен»нинг юристлари Дача-СУ қишлоғига қулаган «Боинг-747» самолётидаги юкка Атамбаевнинг алоқаси бор деб билдиришган.

2017 йили баҳорда мухолифат Атамбаевга импичмент эълон қилишини режалаштириб, бироқ ўша йилнинг февраль ойида Текебаев ва унинг партиядоши Дуйшўнкул Чотонов қамоққа олинган.

Текебаев билан Чотонов 2010 йили давлатга тегишли «Мегаком» компаниясини бошқаришга шароит яратиб бериш учун россиялик бизнесмен Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олган деб айбланган.

Ўша йили улар коррупция ва пул талаб қилиш бўйича айбдор деб топилган. Текебаев билан алоқаси бор дейилган «Сентябрь» телеканали «экстремистик материалларни» ёритган деб ёпилиб, МСК ҳукм чиққандан кейин депутатнинг мандатини қайтариб олган.

2019 йили Олий суд Текебаевнинг ҳукмини бекор қилиб, унинг ишини қайта кўриб чиқишга юборган. Шундан сўнг МСК раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов Текебаев оқланса ҳам мандатини ололмаслигини, сабаби бунинг учун қонунлар базаси йўқлигини айтган.

Бекматовнинг айтишича, Текебаев олтинчи чақирилишнинг мандатини қайтариб ололган эмас, чунки номзодини еттинчи чақирилишга қўймаган. Бироқ сиёсатчи 4 октябрдаги парламент сайловига бормаган, «ёшларга йўл беришга қарор қилган. Парламент сайловининг натижаси бекор қилиниб, сиёсий инқироз бошланганда Текебаев парламентга қайтиб келган.