«Конституция ислоҳоти — ҳукуматни кучлантириш қуроли» — Ханнс Зайдель фондининг Марказий Осиёдаги етакчиси

322

Ханнс Зайдел фондининг Марказий Осиёдаги раҳбари Макс Георг Маер Қирғизистондаги конституциявий реформа ва халқ орасида «ханституция» деб аталган Конституциянинг янги лойиҳаси ҳақида баёнот билан чиқди.

Ортиқча тортишув ҳақида

Маернинг айтишича, конституциявий референдумнинг асосий мақсади — конституциявий тузилиш, инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари билан эркинликларини, давлат тузилишининг асосларини яхшилаш, ҳукумат тармоқлари ўртасидаги вазифаларни оптимизация қилиш ва бўлиштириш. Мустақил бўлгандан бери Қирғизистон етти, президентлик сайловини қўшсак саккиз марта ўтказган.

“Агар Қирғизистон фуқароларининг яшаш шароитини яхшилагиси келса, конституциявий реформа муқобил бўлиши мумкин. Бироқ у пухталик билан тайёрланиб, жамиятнинг барча бўлимлари билан муҳокама қилиниб, етарли вақт давомида қабул қилиш керак. Бу 3-4 ҳафта эмас! Ёдингизда бўлсин: «Шошма шошарлик ярамайди»”, — деди у.

Бироқ Маернинг фикрича, республика қонун билан ҳуқуқнинг устуворлигига қарши чиқиб, конституциявий реформанинг регламентини бузмоқда, буни Венеция комиссияси ҳам тасдиқлади. Маернинг айтишича, одамлар нимага овоз бераётганини ҳам тушунмай қолиши мумкин.

«Конституциянинг янги лойиҳаси шошилинч тайёрланди, батафсил муҳокама қилиш имкони бўлмаган. Оддий фуқаролар (кўпи юридик билимга эга эмас) 44 варақдан иборат ҳужжатнинг лойиҳасини ўқиб чиқади деб умид қилиш — иллюзия. Уларнинг кўпчилиги референдумда олдин-кейин ўқимаган, бироқ кейинги ҳаётига жиддий ўзгариш киритадиган бир қоғоз учун овоз беради», — деб сабаб келтирди Маер.

«Монстр-давлат тузилиши» ҳақида

Давлат ва муниципал бошқарув бўйича эксперт, «конституциявий реформа яна аввалги референдумлар каби сиёсий ҳукуматни кучайтиришни қуролига айланди» деб ҳисоблайди.

«Менга қизиқ, Қирғизистонда халқ қандай қилиб ҳаммасини тез унутади: сизларга икки марта президентга ўлкани бошқариш ҳуқуқни берган, сиёсий ҳукуматини ўрнатган президентлик тузилиши ишлади. Иккисини ҳам куни битди. Нима сабабдан учинчи ҳаракат муваффақиятли бўлиши мумкин?» — деб ҳайрон қолди Маер.

Маер ўлкада муаммолар кўп эканини ва уларни ҳал қилиш учун очиқ-шаффоф ва таъсирли бошқарув кераклигини тан олади. Бироқ Конституциянинг янги нусҳасида кўплаган давлат тузилишларига қурултой ҳам қўшимча қилинган. Курилтой маҳаллий ўз-ўзини бошқаришни истайди ва «ноаниқ мақсад, вазифаларни» олади.

“Қўрққаним бу «янги» конституция «монстр» сифатидаги, бусиз ҳам киши бошига паст ($1300) бўлган давлатнинг реал имкониятларига яқинлашмайдиган ИУМни кўпайтира олмаган мамлакат тузумини пайдо қилади”, — дейди у.

Унда муаммони қандай ҳал қилиш керак?

Унинг фикрича, янги Конституция билан давлатнинг муаммолари ҳал бўлиб қолмайди, сабаби улар «қонунларни қабул қилиш ва бажариш тажрибаси тегишли бошқарув билангина» боғлиқ.

«Ўз фуқароларининг фойдаси учун ишлаган ҳақиқий сиёсатчилар, мутахассис фуқаролар ва муниципал ходимлар керак», — деб ҳисоблайди Маер.

Маер масалани сиёсий ва маъмурий реформалар билан ҳал қилса бўлади деб ўйлайди: ҳозирда давлат бошқарувининг штати маҳоратсиз ва оддий одамга тушунарсиз. Президент, парламент, МХДҚ қарорларни чиқаради, бироқ бу ҳукумат структураларининг тўлиқ рўйхати эмас. Олти млн аҳолиси бор, унинг орасидан 1 млни Россияда ишлаган Қирғизистонга давлат бошқарувининг етти даражаси тўғри келади. Шу сабаб республикада «сиёсий бошқарув билан қарорларни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш керак, уни аниқ, очиқ ва фуқароларга тушунарли қилиш керак ».

Бу жиҳатда маъмурий-ҳудудий реформа ва фуқароларнинг туман ва шаҳар раҳбарларини бевосита сайлашга ёрдам беради.

«Аниқ таклифлар: вилоятларнинг маъмурий даражасини бекор қилиш, 40 тумандан туман бюджети бор, туман кенгаши бор 20 йирик туман тузиш, туман етакчиларини сайлаш ҳуқуқини фуқароларга бериш, шаҳар мерларини сайлашни ҳам маҳаллий халққа топшириш. Шунда кўрасизлар, давлатингиз қандай ривожланганини — ҳеч қандай конституциявий ислоҳотни кераги йўқ бўлади», — деб якунлади Маер.

«Ханституция»

Ўлкада конституциявий реформа ўтказиш — Садир Жапаров билан Камчтиек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясини сайловдаги дастурида ёзилган. Сиёсий инқироз бошланиб, Жапаров тарафдорларнинг ёрдами билан озодликка чиқиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлгандан бошлаб ислоҳот керак деб айта бошлаган. Унинг айтишича, Қирғизистон президентлик ўлка бўлиши керак.

Жапаровнинг ташаббуси билан сайлов номаълум муддатга жилдирилиб, конституциявий ислоҳот бошланган. Жапаров парламент сайловининг жилдирилишини «вазиятни яхшилаш ва халқни сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» учун керак деб оқлаган. Юристлар Жапаров Конституцияни бузди ва Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан инқироз сари туртмоқда деб айтишган.

Конституциянинг янги лойиҳаси 17 октябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўришмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишди.

Бир гуруҳ сиёсатчилар лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.

Бошқа сиёсатчилар эса Жапаров юристларнинг тутқунида қолди деб ҳисоблашади. Шунингдек, президентлик бошқарув формаси, давлатнинг асосий органи қатори халқ қурултойи ва бошқа бир гуруҳ идеялар ҳужжатда Жапаров озодликка чиққандан кейин қилган билдирувларида ҳам айтилган.

Депутат Канат Исаев эса лойиҳанинг муаллифи Садир Жапаров эканини очиқ билдирган, бироқ лойиҳанинг муаллифларини расмий рўйхатида унинг фамилияси йўқ. Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси Акилбек Жапаров лойиҳани ишлаб чиқишга Президент аппарати қатнашиб, бу ҳолатда президентнинг ваколатларини ва премьер-министр Садир Жапаровнинг ғояларини ҳам ҳисобга олинганини тасдиқлаган. Бу амалдаги Конституцияни бузилишига олиб келган.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ўлканинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритиш учун президент вазифасини бажарган Талант Мамитов Конституциявий кенгашни тўплаган.

Конституциявий кенгашнинг таркибига 89 киши кирган. Уларнинг орасидан кўпи Садир Жапаровнинг ғояларини қўллаган тарафдорлари, Конституциянинг янги версиясини ташаббусчилари, ҳамда Манасшунос, қирғизларнинг маънавий ва илм-фан бўйича мутахассислари. Кенгашнинг таркибига лойиҳага қарши бўлган бирорта ҳам оппонент йўқ.