МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев 24.kg нашрига берган интервьюсида билдиришича, №2 формаси йўқ бўлгани сабаб навбатсиз президентлик сайловида 200 минг қирғизистонлик овоз бера олмайди. Унинг айтишича, №2 формасини бекор қилиш қирғизистонликларни рўйхатга турган ери бўйича эмас, ҳозир яшаган жойи бўйича овоз бериш конституциявий ҳуқуқидан маҳрум қилди.
“«Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш» ҳақидаги конституциявий қонунга кўра, бу форма билан чет ўлкада ёки овоз бериш куни давлатдан ташқарида бўлган фуқаролар овоз бера олади”, — деди Осмоналиев.
Осмоналиевнинг айтишича, навбатсиз президентлик сайловига қатнашадиган сайловчиларнинг сони сўнгги парламент сайловида овоз берганлардан жиддий фарқ қилмайди. Октябрдаги сайловда ҳозирги рўйхатга 3 миллион 523 минг 554 одам кирган. Уларнинг ичидан №2 формаси билан овоз бериш бўйича 496 минг 239 ариза берган.
Қирғизистондаги навбатсиз президентлик сайлови 2020 йилнинг 10 январида бўлади. МСКга 60дан ортиқ номзод қатнашиш учун ариза берган. Бироқ уларнинг айримлари сайлов жараёнидан четлатилди.
Бу 4 октябрдаги парламент сайловидан кейин ўлкада юзага келган сиёсий инқирознинг натижаси бўлиб қолди.
МСК сайловнинг дастлабки натижасини эълон қилгандан кейин минглаган одамлар марказий майдонга келиб, Жогорку Кенешга сайлов натижасини бекор қилишни талаб қилишган. Шу куни тунда митингчилар билан ҳуқуқ тартибот ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб, натижада Оқ уй босиб олинган.
Тартибсизликлар вақтида митингчилар қамоқдаги бир қанча сиёсатчиларни, уларнинг орасида собиқ депутат Садир Жапаровни озод қилган.
Шундан сўнг Жапаров премьер-министрлик хизматини эгаллаб, таҳдидлар натижасида давлат раҳбарини истеъфога кетишга мажбур қилган. Кўп ўтмай президентнинг вазифасини бажаришни ўз зиммасига олган.
№2 шаклини бекор қилиш
Садир Жапаров 2020 йили 11 ноябрда «Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш» ҳақидаги қонунга ўзгартириш киришга қўл қўйган.
*Қонун имзоланган вақтда Садир Жапаров президентнинг вазифасини бажарувчи хизматида бўлган. 14 ноябрда у ўлканинг навбатсиз президентлик сайловига қатнашиш учун ваколатларини ўтказиб берган.
Қонунга кирган ўзгартиришларга кўра, республика ҳудудида №2 шакли бекор қилинган. Энди №2 шаклидан Қирғизистондан ташқарида яшаган ва юрган сайловчилар фойдалана олади.
Парламент сайлови мана шу №2 шакли овоз сотиб олиш орқали айрим участкаларда партияни қўллашни кучайтириш учун фойдаланилган.
ОАВларида сайлов бошланиб тугагунча №2 шакли орқали фуқароларнинг овозлари сотиб олинаётгани ҳақида маълумотлар тез-тез эълон қилинган. Ўша вақтда гувоҳлар ва ОАВлари уч ҳукумат партияси — «Биримдик», «Кыргызстан» ва «Мекеним Кыргызстан»нинг аъзолари томонидан бўлган оммавий қонунбузарликларни рўйхатга олишган.
Оммавий қонунбузарликлар бўлаётганини МСКнинг собиқ аъзоси Атир Абдрахматова айтган. У журналистлар билан Бишкекдаги аномал участкаларни айланган. Бундай участкаларда №2 шакли орқали рўйхатга олиш мазкур участкаларда рўйхатга олинган сайловчиларнинг сонидан кўп бўлган.
№2 шакли 2011 йилдаги президентлик сайловида ҳам киритилган. Уни миграция даражаси юқори бўлгани учун керак деб тушунтиришган.