Қирғизистонда коронавирус юқтирган беш нафар бемор вафот этиб, яна 422 кишида касаллик аниқланди

373

Республика штаби ўтган сутка ичи Қирғизистонда коронавирус билан касалланган беш нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Вафот этган беморлардан бири Бишкекда ва яна бир нафардан бемор Ўш, Чуй, Талас ҳамда Жалолобод вилоятларида бўлган.

Жами бўлиб пандемия бошлангандан бери COVID-19 дан вафот этганларнинг 1 212 нафари қайд этилган.

Штаб маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 425 ҳолати аниқланган. Энг кўп вирус юқтириганлар Чуй вилоятида.

  • Чуй вилояти - 117;
  • Бишкек - 110;
  • Иссиқкўл вилояти - 55;
  • Ўш вилояти - 50;
  • Жалолобод вилояти - 35;
  • Боткен вилояти - 39;
  • Ўш - 13;
  • Талас вилояти - 8;
  • Норин вилояти - 8.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда жами 67 894 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Охирги кеча-кундузда 531 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Пандемия даврида касалликдан тузалган  58 846 нафар бемор  касалхоналар ва шифохоналардан чиқарилган.

Шунингдек тиббий ходимлар орасида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолати аниқланди. Иссиқкўл вилоятида саккиз, Боткенда уч, Жалолобод вилоятида икки ҳамда Бишкекда бир нафар шифокорда юқумли касаллик аниқланган.

Охирги суткада тўққиз нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб 3,764 нафар шифокорда коронавирус юқтиргани тасдиқланган, уларнинг 3514 нафари тузалган.