Қирғизистонда коронавирусдан уч киши вафот этди, яна 551 кишида вирус тасдиқланди

336

Республика штаби 15-ноябрда коронавирусни юқтириб  олган уч бемор вафот этганини хабар қилди. Уларнинг иккиси Бишкекда, бири Ўш вилоятида қайд этилди.

Шунингдек 15-ноябрда мамлакатда коронавируснинг янги 551 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.

Бишкекда вирус 147 кишида, Чуй вилоятида эса 104 кишида тасдиқланган.

Жалолобод вилоятида 77 нафар киши касаллик юқтирган.

Иссиқкўл вилоятида ҳам янги юқтиришлар сони ўсиб бормоқда – охирги суткада 62 бемор аниқланган.

Боткен вилоятида вирус 54, Ўш вилоятида 42 ва Ўшда яна 34 вирус юқтириш ҳолати тасдиқланган.

Талас вилоятида эса 25 ва Норин вилоятида  олти киши вирус юқтирган.

Коронавирус юқтиришнинг янги ҳолати ичидан 22 нафари шифокорлар, улардан беш нафари қизил зоналарда ишлаган.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 66 504га етди. Унинг ичидан 57 321 нафар бемор тузалиб, 1 199 киши вафот этди.