Садир Жапаров президентлик сайловига қатнашиш учун истеъфога кетди

342

Садир Жапаров президентлик сайловига қатнашиш учун 14 ноябрда давлат раҳбарининг ваколатларини ўтказиб бериб, премьер-министрнинг мажбуриятларини тўхтатди.

Президентнинг вазифалари Жогорку Кенеш раиси Талант Мамитов зиммасига қўйилиб, премьер-министрнинг ваколатларини биринчи вице-премьер Артем Новиковга ўтади.

«Президентлик сайловига отланган бўлажак рақибларимнинг ҳар бирини ҳурмат қиламан ва уларга муваффақият тилайман. Шу билан бирга бир нарсани илтимос қилар эдим, сайловда ўлкамизни шимол-жанубга, халқимизни уруғларга ва қариндошларга бўлинишига йўл қўймайлик», — деди Жапаров ўз мурожаатида.

Бу вақтгача Садир Жапаров президентлик сайловига қатнашиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширган. Кейин у ҳужжатларини МСКдан қайтариб олиб, эгаллаган хизматларини топшириб, президентлик сайловига қатнашиш учун яна ариза берган.

Президентлик сайловига қатнашиш ниятидагилар 15 ноябргача МСКга ариза бериши керак. Ҳозир МСКга 63 номзод ариза билан мурожаат қилди.

Энди номзодлар 3 декабргача уларни қўллаган 30 минг фуқаронинг имзосини йиғиши керак. Шунингдек улар 7 декабргача давлат тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат ва бир миллион сомлик сайлов гаровини тўкканини тасдиқловчи ҳужжатни топшириши лозим.

Қирғизистонда муддатидан олдинги президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлади.

Жапаровнинг ҳукуматга келиши

Жапаровнинг тарафдорлари уни МХДҚнинг ТИЗОсидан 2020 йилнинг 6 октябри тонгида, Оқ уй олингандан кейин қамоқдаги бошқа сиёсатчилар билан бирга бўшатишган.

Жапаров премьерликка келишга ҳаракат қила бошлади. Буни тарафдорлари ҳам талаб қилиб, парламентнинг айрим депутатлари уларга нисбатан таҳдидлар бўлганини айтишган.

Садир Жапаров премьерликка тасдиқланган куни Алмазбек Атамбаев қўлга олиниб, яна қамоққа қайтарилган.

Жапаров билан музокаралардан сўнг президент Сооронбай Жээнбеков 15 октябрда истеъфога кетган. Парламентнинг собиқ Канат Исаев президентнинг вазифаларини бажариши керак бўлган, бироқ премьер-министрнинг тарафдорлари унинг истеъфосини талаб қилиб, давлат раҳбари вазифасини Садир Жапаров бажаришини исташган.

Натижада Исаев президентнинг вазифасини бажаришдан бош тортиб, унинг ваколатларин Садир Жапаровга ўтган.