Новиков сиёсий вазиятни барқарорлаштиришдаги «роли учун» Россияга миннатдорлик билдирди

Биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков 14 ноябрда Москва шаҳрида Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак билан учрашди.

Қирғиз ҳукуматининг матбуот хизмати билдиришича, музокаралар давомида томонлар Қирғизистондаги жамоат-сиёсий вазиятнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилишди.

«Новиков 2020 йилдаги парламент сайловидан кейин Қирғизистондаги ички сиёсий вазиятни барқарорлаштиришдаги Россиянинг ўзгача роли учун миннатдорчилик», — деб маълум қилишди ҳукуматдан.

Шунингдек, билдирувда Россия томонидан ўлкага моддий ёрдам кўрсатишни босқичма-босқич бошлаш масаласини муҳокама қилишгани маълум қилинди.

Бироқ қайси маблағ ҳақида сўз бўлаётгани аниқ маълум қилинмаган.

Садир Жапаров президентлик сайловида қатнашиш учун 14 ноябрда давлат раҳбари вазифасини ўтказиб бериб, премьер-министр ваколатларини тўхтатган.

Президент вазифасини бажариш Жогорку Кенеш раиси Талант Мамитов зиммасига қўйилиб, премьер-министрнинг ваколатларини биринчи вице-премьер Артем Новиковга ўтади.

Козак сиёсий кўтарилишлардан кейин 13 октябрда Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан Бишкекка учиб келди. У собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ва ўша вақтдаги ҳукумат раҳбари Садир Жапаров билан учрашган.

Россиянинг моддий ёрдами

Бу вақтгача Россия Қирғизистонга бўлган моддий ёрдамнинг барча турларини вақтинча тўхтатиши маълум бўлган. Бундай қарор сиёсий вазият барқарорлашгунча ва ҳукумат органларининг иши қайта тиклангунча қабул қилингани айтилган.

Қирғизистондаги Tazabek нашри шахсий манбаларга таяниб, Россия тикланиш ва тараққиёт Евросиё Фондининг (ТТEФ) Қирғизистон бюджетига ёрдам қатори бериладиган 100 млн долларлик кредитнинг берилиш муддатини чўзмоқда деб билдирган.

Насия 2020 йилнинг 7 октябригача келиб тушиши керак эди.

2020 йилнинг 11 августида Қирғизистон билан ТТEФ ўртасида ўлканинг бюджетини қўллаш мақсадида, 1% билан 20 йиллик муддатга $100 млн кредит ажратиш ҳақида шартнома тузилган.

Парламент 2020 йилнинг 3 сентябрида шартномани ратификация қилиб, президент Сооронбай Жээнбеков 21 сентябрда қўл қўйган. 2 октябрда шартнома Россия томонидан маъқулланган.

“Бундан ташқари, ҳарбий ходимларни қўллаш ва бюджет танқислигини ёпиш учун Россиядан Қирғизистонга ҳар йили қайтаришсиз 50 млн доллар грант берилган. Шу билан бирга Россия «Газпром-нефть Азия» учун маблағ ўтказиш бўйича чеклов киритди, аниқроғи бир марта ўтказиш 1 млн долларгача. Олдин бундай чекловлар бўлмаган”, — деб билдиришди Tazabekдан.

Россия Евросиё тикланиш ва тараққиёт фондининг (ЕТТФ) асосий ҳиссадори бўлиб саналади.

РБКнинг маълумоти бўйича, Қирғизистонга моддий томондан очиқ ёрдам бериш ҳақида охирги марта 2019 йили маълум қилинган. Унда Россия қайтаримсиз 30 млн доллар берган. 2018 йилнинг февралидан бери Қирғизистоннинг 2005 йилдан буёнги 700 млн доллардан ортиқ қарзи тўланган. 2012 йилдан бери Москва Бишкекка 250 млн доллардан ортиқ суммага қайтаришсиз грантларни берган.