АҚШ Қирғизистонга парламент ҳамда президентлик сайловини ўтказиш учун маблағ ажратади

287

Бишкекдаги АҚШ элчилиги Қирғизистонга 2021 йили бўладиган навбатсиз президентлик ва қайтадан бўладиган парламент сайловига моддий ёрдам кўрсатади деб билдирди.

Қирғизистонга ёрдам АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали берилади.

«Бу маблағлар Қирғизистон Республикасига кенг кўмак кўрсатади, сабаби улар қоидаларга, сайлов реформаларига ва назоратга асосланган, унинг орасида Европадаги Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) охирги кузатувчилар миссияси таклиф қилган ўзгартиришларни ўз ичига олади», — деб ёзилган элчиликнинг баёнотида.

Қирғизистон оладиган маблағнинг миқдори ҳозирча номаълум.

АҚШ элчилиги бу маблағлар Марказий сайлов комиссиясини (МСК) демократик стандартларни ва Қирғизистон қонунларини ҳурмат қилиб, президентлик ва парламент сайловларини ўтказишда ёрдам кўрсатишга йўналтирилади деб таъкидлашди.

«АҚШ Қирғизистонда сиёсий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишга шароит яратадиган очиқ демократик бошқариш, жонли фуқаровий жамиятнинг ва адолатли сайловнинг янги даври келади деб кутади», — деб қўшимча қилишди АҚШ элчилигидан.

2020 йилнинг 4 октябрида ўтган парламент сайловининг натижаси бекор қилингандан сўнг бошланган сиёсий инқироз вақтида ўлка сайловлар ўтказиш учун маблағ излай бошлаган.

Навбатсиз президентлик ва парламент сайлови ўтказишдан ташқари, Қирғизистонда конституциявий ислоҳот олиб борилади. Бу тадбирлар учун ўлкага юз миллионлаган маблағ керак.

Ўлка ҳукумати сайлов ўтказиш учун ёрдам сўраб Евроиттифоққа ва Швейцарияга мурожаат қилган эди.

МСКнинг аниқланган харажатлар тизимига кўра, 10 январда навбатсиз президентлик сайлови ўтказиш учун 549 млн сом сарфлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова сайловларни молиялаш учун донорларни жалб қилишга ҳаракат қилишини билдирган.

Келаси сайловдан ташқари ўлкада коронавирус муаммоси ҳам муҳимлигича қолмоқда. Ҳар куни Республика штаб касаллик юқтирганлар сони 500дан ошиб, бир неча бемор вафот этаётганини маълум қилмоқда.