«Кыргызалтын»нинг етакчиси ўзига қарши ўтган митингдан кейин хизматдан кетди

255

«Кыргызалтын» ишхонасининг матбуот хизмати компания раҳбари Алмаз Алимбеков 12-ноябрда ўз истаги билан хизматдан кетиш бўйича ариза ёзгани маълум қилинди.

«Жамоат унинг истеъфосини ўкинч билан қабул қилди, сабаби Алимбеков компаниянинг энг яхши етакчиларидан бири бўлди», – деб билдирди «Кыргызалтын».

Ишхона билдиришича, Алимбековнинг ўрнига Элмурза Укубаевни тайинлашмоқчи. Олдин у ҳукумат аппаратида ишлаган. Алмаз Алимбеков «Кыргызалтын»нинг бошқарма раислигига 2015-йили 29-апрелда келган, унинг бу хизматга номзодини компаниянинг Директорлар кенгаши таклиф қилган эди.

«Кыргызалтын»га қарши митинг

Бишкекда 11-ноябрда Ҳукумат уйи олдида митинг ўтиб, норозилик намойишига Эмгекчил, Казарман, Кемин ва Чотқол қишлоқларининг яшовчилари келган.

Тинчлик митингининг қатнашчилари ишхона раҳбари Алмаз Алимбековни ишдан кетишини талаб қилишган. Улар компания раҳбарияти қонун бузмоқда деб таъкидлаб, президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровни бунга эътибор қаратишга чақиришган.

«Беш йил давомида кўплаган қонунбузарликлар бўлди, бизда олтин ўғирлашни исботлаган видеолар бор. Маҳаллий яшовчилар хитойликлар Солтон-Сарида ишлай бошлагандан кейин гўшт комбинатини, меҳмонхона комплексини ва ари кўпайтириш учун маҳсус қутилар ўрнатиб беришни ваъда қилиб, бироқ буларнинг бирортаси ҳам бажарилмаганидан норози бўлишмоқда». Олдинроқ Алмаз Алимбеков ер конида банкрот эълон қилиниб, бироқ нимагадир хитойликлар келгандан кейин иш бошланган. Ҳозир у ердан 30 кг гача олтин олишади», — дейишди митингчилар.

«Кыргызалтын» митингчиларнинг раҳбариятларига нисбатан айбловларининг ҳаммасини «ёлғон ва навбатдаги туҳмат» деб атаб, митингчиларни ортида «“Кыргызалтын” ишхонасининг раҳабри бўлишни истаган одамлар туради» деб билдиришти.

«Улар биз ҳуқуқий давлатда яшаётганимизни ва ҳаммаси қонун доирасида бўлиши кераклигини унутмаслиги керак. Агар Алмаз Алимбеков ишламаганда, унда компания 2016-йилдан бошлаб ёпилар эди. Ҳозирда “Кыргызалтын”нинг кўрсаткичлари яхши, ер кони сармоядорлар билан бирга ишламоқда», — деб таъкидлашди компаниядан.

Шу куни норозилик акциясининг бир неча иштирокчиси компанияга келиб, раҳбариятга қарши митингга чиқишгани учун кечирим сўради. Уларнинг айтишича, компания Солтон-Сари кони жойлашган қишлоқнинг яшовчиларига ёрдам бериб келишганига ишонишган.

«Кыргызалтын» ОҲЖ — бу олтин конларини ўзлаштиришга иқтисослаштирилган Қирғизистоннинг йирик ишхонаси. У 1992-йили тоғ-кон тармоғидаги ишхоналарни бирлаштириш ва ҳозирда тоғ-кон тармоғида ишлаётган ишхоналар билан олтин ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни қўллашга асосланган.

2019-йилнинг натижаси бўйича «Кыргызалтын» ОҲЖ нақд фойдаси 310,5 млн сомни ташкил қилган. 2020-йилда 850 млн сом фойда кўриш режалаштирилган.