Қорасувда уйининг ҳовлисига икки кг героин яширган киши қўлга олинди

302
Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати

Ўш вилояти Қорасув туманининг 48 ёшдаги яшовчиси уйининг ҳовлисидан 2 кг 19 гр героин, 3 кг 972 гр гашиш, 16 гр марихуана топилди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Унга кўра, бу турғун уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори ИИВнинг рўйхатида турган ва олдин бир неча марта судланган.

Бундан ташқари, Ўш шаҳрининг Кулатов кичик туманидан 1972 йили туғилган фуқаронинг машинасидан оғирлиги 935 граммни ташкил қилган гашиш олинган.

Қўлга киритилган гиёҳванд моддаларнинг умумий оғирлиги 6 килограмм 942 граммни ташкил қилади. Қўлга олинган фуқаролар тергов қамоғига киритилди. Ҳозирда жиноятга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

4 ноябрда Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати ходимлари Ўш шаҳридаги уйларнинг биридан бир кгдан ортиқ героин топишган. Маълумотга кўра, унинг нархи 1 млн 139 минг сом ёки тахминан 12 минг дозани тузади.

Бундан ташқари, 6 ноябрда Жалолобод шаҳрида 21 ёшдаги яшовчи 4 кг га яқин гиёҳванд модда билан ушланган. Мазкур факт «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов амаллари бормоқда. Қўлга олинган гумондор Жалолобод ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.

Сўнгги вақтларда гиёҳванд моддаларни ташиган ёки уларни сотган яшовчилар кўп қўлга олинаётгани кузатилмоқда. «Азаттык» нашри ИИВнинг 2020 йилнинг тўққиз ойидаги ишининг ҳисоби бўйича 643 жиноий иш рўйхатга олинганини маълум қилди. Умумий бир тонна 277 кг 524 гр гиёҳванд модда, психотроп воситалар билан перекурсорлар олинган.