Журналист Идрис Исаков суриштирув чиқарди. Ундаги фигурантлардан бири — Сооронбай Жээнбеков

447

Журналист Идирис Исаков видео-суриштирув чиқарди. У ҳукумат Ўш шаҳрининг четидаги Кенг Сай турар-жой массивини қандай ўзлаштирганини айтиб берган. Қурилиш ишлари 2011 йили Сооронбай Жээнбеков Ўш вилоятининг губернатори бўлган вақтда бошланган. Бироқ ҳозирда у ерда «қумурсқа, калтакесаклардан бошқа ҳеч ким» яшамайди, сабаби сув, электр ёруғлиги ҳам, йўл ҳам йўқ.

Исаков видео суриштирувда 2010 йили бўлган Ўш воқеаларидан кейин ери йўқ шаҳар яшовчилари Ўшнинг четидаги ҳудудларни босиб ола бошлашганини тушунтирган. Ўша вақтда Ўш шаҳри ва Ўш вилояти ҳукумати ер босиб олишни тўхтатиш учун Кенг Сай массиви ер участкаларига бўлиштириб, одамларга тарқатиб беришга қарор қилган. Натижада массивнинг 1 624 гектари 10 500 одам орасида бўлиштирилган.

«Шундан бери 9 йил ўтиб, 9 йилдан бери ҳеч нарса ўзгармаган. Бу ерга ажратилган пулларнинг тайини йўқ — қумга синггандай бўлиб йўқолиб кетган», — дейди журналист қурилган уйнинг олдида туриб.

Миллиард(лар)

Исаковнинг айтишича, бу ҳудудни ўзлаштириш учун 10 млрд сом талаб қилиниб, унинг ичидан 1 млрд сомини ҳукумат берган.

«Халқни ишонтириш учун Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш дирекциясидан 257 млн сом берилган. Ўш вилоятининг капитал қурилиш бошқармаси маълумотига кўра, 139 млн сомлик иш бажарилган», — дейди журналист.

Ўш вилоятининг Капитал қурилиш бошқармаси (КҚБ) Кенг Сай массивини ўзлаштиришга яна 730 млн сом ажратган.

Қўшимча 730 млн сомни Ўш вилоятининг КҚБси томонидан бўлинган.


Фирма 9 йил ичида иш қилмаган.


«Масалан, Кен Сайни свет билан таъминлашга СУТрансПромЖилСтрой номли фирмага 240 млн сомлик буюртма берилган. Капитал қурилиш бошқармаси бу фирмага 205 млн сомни зудлик билан ўтказиб берган. Яна 35 млн сомни ўтказиб бермаган. Фирма эса 9 йил ичида Россиядан икки трансформаторни олиб келиб қўйишдан бошқа иш қилмаган. Махсус комиссия бу фирма 134 млн сомлик иш бажарган деган хулосага келган», — деб билдиради журналист.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларини баҳоси бўйича бу транформаторларнинг ҳар бири 10-11 млн сомга яқин маблағни ташкил қилади. Бироқ журналистнинг маълумотига кўра, ҳисоботларда уларнинг нархи 40-50 млн сом деб кўрсатилган.

«Мана шунинг натижасиданми ёки бошқа бир сабаблар биланми тўққиз йилдан бери трансформаторларга келган сим етмайди. Халқда эса бу ерда кенг далага симёғочлар ўрнатилгани сабаб, бу кенг дала ҳозир Кенг-Сай массиви, сими йўқ яланғоч симёғочларнинг ўрмони деб аталмоқда», — деди Исаков.

Ўш вилоят КҚБ раҳбарининг ўринбосари Дамир Каликбердиев қурилиш ишлари «пулларга яраша олиб борилганини», бироқ қолганини давом эттириш учун пул кераклигини журналистга билдирган.


9 йил оралиғида массив 10% ўзлаштирилган


Жээнбеков томонидан ҳеч қандай ҳаракат бўлмаган

«Бу миллионлар 2011-2013 йиллари яратилган. Сооронбай Жээнбеков 2010-2015 йиллари Ўш вилоятининг губернатори бўлган вақтда ўзининг ваъдаларига қарамай, Кенг-Сай массивини ўзлаштиришга оз бўлса ҳам ҳаракат қилмаган. Кейин ҳукумат раҳбари президент бўлганда ҳам эсга олмаган», — деб таъкидлади Исаков.

Журналист ер бўлиштириш комиссиясини бошқарган Эмил Рахманов билан боғланган. Рахманов ерларнинг кўп қисми Жээнбеков раҳбар бўлган вақтда вилоят маъмурияти орқали бўлиштирилганини тасдиқлаган.

«Кенг-Сай иккига бўлинган: бир томони 500 га мерия орқали бўлинган, 1200 га вилоят маъмурияти орқали бўлинган. Ҳаммаси давлат дирекцияси орқали бўлинган — ҳукуматдан марказийлаштирилиб бўлинган. Мэрия у ерда ҳче қандай пул сарфламаган», — деб айтиб берди Рахманов.

Исаков «ҳукуматга ишониб, Кенг-Сайдан ер участкасини олган» 10 500 турғуннинг бирини топган. Алимбек Бегалиев журналистга айни вақтда Ўш шаҳрида 3 хонали хонадонда аёли, ўғил-келини ва олти набираси билан яшаётганини айтиб берди.

«Бу ерга свет, сув бориши керак, йўл қурилиши керак. Шулар [қилинса] биз шунга ҳаракат қилардик. Ҳозир 10 киши бир уйда яшаймиз, бўлина олмай юрибмиз», — деб айтиб берди яшовчиларнинг бири.