ТИВ: Ўзбекистон COVID-19га қарши курашда моддий ёрдам беришга тайёр

Сурат: ҚР ТИВ

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев 6 ноябрда Ўзбекистонга бўлган иш сафарида ўлканинг бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Амалдорлар Қирғизистондаги сиёсий вазиятни ва икки ўлканинг ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилишди.

Қирғизистоннинг ТИВнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбек томон олдиндаги ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

«Ўзбекистон ва COVID-19 билан курашишга ёрдам қатори моддий-техник ва озиқ-овқат бўйича кўмаклашишга тайёр. Шунингдек, ўзбек томон Қирғизистон ҳудудида соғломлаштириш муассасаларини қуришга тайёрлигини билдирди», — дейди Қирғизистоннинг ТИВнинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, амалдорлар Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилишини ва чегара ҳудудларидаги савдо-логистик марказларнинг аҳамиятини муҳокама қилишди.

Шу куни Казакбаев Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан ҳам учрашди. Икки томон қирғиз-ўзбек чегарасидаги делимитация ва демаркация жараёнини охирига етказиш масаласини муҳокама қилишган.

*Қирғиз-ўзбек чегарасининг узунлиги 1 388 километргача етади. Улардан 1 170,53 километри белгиланиб, делимитация қилинган. Бугунги кунда 200дан ортиқ километри аниқланмаган.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев олдин ҳам қўшни давлатларга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Октябрда Қозоғистон президенти ва премьер-министри билан учрашган.

Казакбаев Қирғизистонга ўлканинг бюджетни қўллаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун моддий кўмак кераклигини айтган. Шунингдек, Қозоғистондан соғлиқни сақлаш тармоғи учун дори-дармонлар ва ҳимоя воситаларини сўраган.

Коронавирус пандемияси ва сиёсий исёнлар сабаб Қирғизистон узоқ давом этувчи иқтисодий инқирозга дучор бўлди. Бюджет танқислиги рекорд даражасида 35,6 млрд сомга етиб, ташқи донорлар билан насия берувчилар республикага берилаётган моддий ёрдамни тўхтатишди.