МХДҚ: «Дастан» корпорациясининг раҳбарлари 695 минг долларни ноқонуний ўзлаштириб олган

304
Сурат: «ТНК Дастан» ОҲЖ

«Дастан» трансмиллий корпорацияси ва унинг таркибидаги «Улан» ишхонасининг хизмат ходимлари давлат бюджетидан 695 минг доллар ноқонуний ўзлаштириб олишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Махсус хизмат маълумотига кўра, «Дастан» очиқ ҳиссадорлик жамияти 2020 йилнинг май ойида чет давлатларнинг бири билан махсус техникаларни сотиб олиш бўйича шартнома тузган — унинг суммаси 3 млн долларни ташкил қилган.

Тергов версияси бўйича, «Дастан» ОҲЖнинг раҳбарияти мазкур маблағларнинг 695 минг долларини «ноқонуний ўзлаштириб олиш» мақсадида «Улан» ҳосиласи — бошқача айтганда ўзига тобе компания билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузган.

“Мазкур маблағлардан самарасиз фойдаланиш мақсадида, «Улан» ОҲЖ раҳбарияти МЧЖларнинг бири билан 54 миллион сомга махсус ускуналарни олиб келиш учун «Улан» ОҲЖ директори Ж.Р.Ж. қалбаки шартнома тузган”, — деб билдиради МХДҚнинг маълумотида.

Мазкур факт бўйича «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки сарф қилиш» моддаси бўйича судгача бўлган текширув очилиб, жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олинди. «Улан» ОҲЖнинг директори МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

МХДҚ бу вақтгача ҳам «Дастан» корпорациясининг раҳбарияти томонидан жиноий ҳаракатларини аниқлаган. Бундан икки йил олдин махсус хизмат «Дастан» ОҲЖ 2012 йили давлат бюджетдан 470 минг доллар ноқонуний ўзлаштириб олганини очиқлаган — бу вақтда корпорацияни Бишкекнинг собиқ мери Албек Ибраимов бошқарган.

Ленин туман суди 2019 йили Ибраимовни «Дастан»ни бир қанча жиноятларда айбдор деб топиб, уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Жорий йилнинг 5 октябрида Ибраимов Бишкекдаги оммавий тартибсизликлар вақтида тарафдорлари томонидан қамоқдан чиқарилиб, ҳозир у қидирувга берилган.