Бир кадр билан: Бишкекни қайтадан қора тутун қоплади

302
Сурат: Павел Исаенко

Фейсбук фойдаланувчиси Павел Исаенко ўз саҳифасига шаҳарнинг жанубий қисмида олинган бир неча суратни жойлади. Унда шаҳарнинг устини қора тутун қоплаганини кўриш мумкин.

«Буни олдин кўрмаганман. Қора тутун фақат шаҳарнигина эмас, Бийтик тепалиги ва чуқурлигини қоплаб, Қирғиз тоғ тизмаларигача кўтарилган. Биргина Ата-Бейит яқинида тутун сийраклаша бошлаган», – деб ёзган Исаенко.

Унинг фикрича, ИЖМдаги, уйларнинг мўрилари ҳам бунчалик қора тутун қилолмайди, қора тутун манбаи бўлиб қишлоқлар атрофида ёқилган майдонлар ҳисобланади.

«Кеминдан бошлаб бутун Чуй воҳаси ёнмоқда. Қишлоқликларни ердан фойдаланишдаги ёввойи ва варвар усулларидан воз кечишга ўргатса бўлмайдими?» – дейди фойдаланувчи.

Қонун бўйича ҳайдов ерларини ёқиш тақиқланган.

Қора тутунга қарши митинглар

2019-2020 йилларнинг қиш ойларида Бишкекда қора тутунга қарши митинглар ўтган — юзга яқин одам экологик вазиятга ўз норозиликларини билдириш учун Бишкекнинг марказий майдонига йиғилишган. Ўша вақтда Бишкекнинг ҳавоси «соғлиқ муаммоларига сезгир одамларга зиён» кўрсаткичидан «хавфли» кўрсаткичгача ўзгариб турган.

Унда шаҳар ҳукумати ҳаво хавфли эканини тан олиб, яшовчилардан ниқоб тақишни ва ҳаво тозаловчи воситаларни сотиб олишни сўраган.

Пойтахтдаги ҳавони булғаниш муаммоси қора тутунни шаҳар яшовчилари сеза бошлаган 2017 йилдан бери муҳокама қилинади. Бироқ Бишкекнинг ҳавосида зарарли моддалар кўплиги ўн йил олдин айтилган.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавонинг булғанишининг асосий сабаби қатори автомашиналардан чиққан тутунлар деб ҳисоблайди.

Шунингдек қишда ҳавонинг сифатини хусусий секторда яшаган ва уйларини кўмир билан иситган одамлар бузишади. Экологлар эса кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИEМнинг чиқиндилари ҳаво сифатига таъсир қилади дейишади. Бироқ ҳукумат иссиқлик марказларида қаттиқ жисмларни 97% тозалаган кучли фильтрлар ўрнатилган деб айтилади.

Ҳавонинг индекси барча ҳаво булғовчилар бўйича ҳисобланади. Уларнинг асосийси — PM2,5 микро қисми. Бу бўлакчаларда нарсаларни, асфальтнинг, автомашина ғилдиракларининг, оғир металлар аралашмаларининг, тузларнинг ва бошқаларнинг майда заррачалари бор.

Бундай заррачаларнинг оммавий тўпланиши — ҳавонинг сифатини ва унинг одамни соғлигига зарарини аниқлаш учун асосий параметр. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) меъёрлари бўйича, РМ2.5 микро заррачасининг ўртача йиллик даражаси 10 мкг/м3 ошмаслиги керак, ўрта суткалик даражаси 25 мкг/м3 юқори бўлмаслиги керак.

«МувГрин» бу вақтгача ҳаводаги РМ2.5 майда заррачаларнинг барини ўлчовчи бир нечта датчикларни Бишкекка ўрнатган. Уларнинг 2018 йилдаги ҳисоботига кўра, қиш ойларида бу заррачаларнинг даражаси йўл берилувчи меъёрлардан ошиб кетади. Ҳаво кечга яқин бошқача — бу вақтда одамлар автомашиналар билан уйларига қайтишади ва ўз уйларини кўмир билан иситишади.