Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган уч бемор вафот этди. Коронавируснинг янги 439 ҳолати аниқланди

250

Республика штаби 6-ноябрда Бишкек шаҳрида коронавирус билан касалланган уч нафар бемор вафот этганини хабар қилди.

Шу билан Қирғизистонда касалликдан 1 170 нафар киши вафот этди.

Бош штаб берган маълумотга кўра, Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг янги 439  ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 166;
  • Ўш - 17;
  • Чуй вилояти - 55;
  • Ўш вилояти - 24;
  • Талас вилояти - 17;
  • Норин вилояти - 11;
  • Иссиқкўл вилояти - 45;
  • Жалолобод вилояти - 52;
  • Боткен вилояти - 52.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 61 748га етди.

Шунингдек, охирги суткада 512 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.

Шу билан мамлакат бўйича 52 855 нафар бемор касалликдан тузалди.

Охирги суткада Ўш шаҳридан бир нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди.  Жами бўлиб коронавирус 3 635 нафар тиббиёт ходимида аниқланди, уларнинг 3 398 нафари касалликдан тузалди.