Жалолободда 21 ёшдаги яшовчи гиёҳванд модда билан қўлга олинди

331
Сурат: Жалолобод ВИИБи

Жалолобод шаҳрида 21 ёшдаги яшовчи 4 кгга яқин гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаевнинг айтишича, Криминал милиция хизматига номаълум фуқаро гиёҳванд модда олиб юргани ҳақида маълумот тушган.

«Маълумот асосида тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 4 ноябрда соат 14:00лар атрофида Жалолобод шаҳрининг Курманбек ва Ленин кўчаларининг кесилишида Бозорқўрғон туманининг 1999 йили туғилган яшовчиси текширилган. Текширув вақтида у кўтариб юрган осма сумкадан 3 кг 860 грамм гашишга ўхшаган, ўткир ҳидли модда олинган», — деб билдирди Жээнтаев.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов амаллари бормоқда. Қўлга олинган гумондор Жалолобод ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Бу вақтгача ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати Ўш шаҳридаги уйларнинг биридан бир килограммдан ортиқ героин топишган. Маълумотга кўра, унинг баҳоси 1 млн 139 минг сом, тахминан 12 мингга яқин дозани ташкил қилади. Шубҳали шахсга нисбатан «Гиёҳванд моддалардан фойдаланишга ўргатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, қамоққа олинган.