Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усўнбаев 5 ноябрда парламент йиғинида уларнинг тахмини бўйича COVID-19 юқтиришнинг кўп рўйхатга олинган ҳолати ноябрь ойининг ярмига тўғри келишини маълум қилди
Усўнбаевнинг айтишича, шу билан бирга декабрда асосан тумов кўп бўлиб, бу коронавирус юқтиришга таъсир қилиши мумкин.
«Бизнинг тахминлар бўйича коронавирус юқтириш 20 ноябрдан бошлаб кўпайиб, декабрь-январь ойларида ҳам давом этади», — деди Усўнбаев.
Коронавируснинг олдинги юқори чўққиси июнь ва август ойларининг ярмида рўйхатга олинган. Унда 17 июлда энг кўп юқтирган ҳолат белгиланиб, бир суткада 1 654 беморга етган.
Штаб маълумотига кўра, касаллик бошлангандан бери энг кўп ҳолат Бишкек шаҳрида рўйхатга олинган — 20 854 одам. Пандемия вақтида Қирғизистонда умумий 61 309 одам COVID-19 касаллигига чалинган. Бу орада касалхонадан 52 343 бемор соғайиб чиқиб, умумий коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмония олдинроқ аниқланган 1 167 одам вафот этган.