Ўш шаҳар касалхонасининг шифокори икки томонлама зотилжамдан вафот этди

291

Ўш шаҳридаги №8 оилавий шифокорлар гуруҳининг ҳамшираси Мискал Кадирбекова 3-ноябрда икки томонлама пневмониядан вафот этди. У 66 ёшда бўлган.

Кадирбекова касалликни қаерда юқтиргани номаълум, бироқ олдинроқ унинг укаси ҳам шу касалликка чалингани айтилган.

Марҳум мазкур тиббий муассасада 14 йил ишлаган.

Ҳукумат коронавирусга қарши курашаётган вақтда касаллик юқтирган тиббиёт ходимларига 200 минг сом товон тўлайди. Вафот этган ходимнинг оиласига берилувчи компенсациянинг миқдори 1 млн сом. Мазкур компенсацияларни тўлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус комиссия тузиб, ҳар бир ҳолатни текширади.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 26-октябрга кўра компенсация тўловларини тайинлаш бўйича комиссияга 2 мингга яқин тиббиёт ходими ҳужжат топширганини билдирди. Уларнинг орасида касаллик юқтирган 377 ходимга 200 минг сомдан ва вафот этган 27 ходимларнинг оиласига 1 млн сомдан тўланган.

Бундан ташқари, сентябрь ойида «қизил ҳудуд»да ишлаган 5 241 тиббиёт ходимларига умумий 71 млн 671 минг сом миқдорида компенсация тўланган.